Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲОЖАТ УЧУН МАЙЙИТНИ КЎЧИРСА, ҚАБРНИ ОЧСА ЖОИЗ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Отам билан бир одам бирга дафн қилинган эди. Кўнглим тинчимади. Охири уни чиқариб алоҳида қабрга қўйдим».
Бухорий, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Абу Довуд:
«Бас уни олти ойдан кейин чиқардим. Унинг сақолининг ерга теккан жойидан баъзи қисмлари бир оз ўзгарган экан, холос», деган гапни зиёда қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келдилар ва масжид қуришга буюрилдилар. Бас, у зот:
«Эй, Бани Нажжор, мен билан мана бу боғингизни баҳолашинг», дедилар. Улар:
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, унинг баҳосини фақат Аллоҳдан оламиз», дедилар. Бас, У зотнинг амрлари ила мушрикларнинг қабрлари очилди, сўнгра чуқурлари текисланди. Кейин амр бериб хурмоларни кестирдилар. Хурмоларни масжиднинг қибла томонига тиздилар. Эшигининг кесакисини тошдан қилдилар. Улар ражз услубида шеър айтиб харсангларни кўтаришиб кела бошладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан бирга:
«Эй, бор Худоё, охират хайридан ўзга хайр йўқ.
Ансор ва муҳожирларни мағфират қил», деб ишлар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Маййитнинг суягини синдириш, худди тириклигида синдириш кабидир», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Тоифга чиқдик. Бир қабр олдидан ўтдик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу Абу Риғолнинг қабри. У ушбу ҳарамда эди. Уни мудофаа қилар эди. У ердан чиққан вақтида шу жойда унинг қавмига етган офат унга ҳам етди ва шу ерга дафн қилинди. Бунинг аломати ўлароқ у билан бирга бир тилло калтак ҳам дафн қилинган. Агар сиз унинг қабрини очсангиз у билан бирга ўша нарсани ҳам топасиз», дедилар. Одамлар тезда калтакни чиқариб олдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио