Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚАБР, ДАФН ВА УНИНГ ВАҚТИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Лаҳад бизларга, шаққ биздан бошқаларга», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ўлимидан олдинги беморлигида «Менга лаҳад қазинглар. Устимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинганга ўхшаб ғишт қаланглар», деган.
Муслим, Аҳмад ва Насаий ривоят қилган.

Абул Ҳайяж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
« Менга Али ибн Абу Толиб:
«Сени мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан», деди».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларни текислашга амр қилаётганларини эшитдим».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.

Ҳишом ибн Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорийлар Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Бизга қийинчилик ва жароҳат етди. Биз учун амримиз қандоқ бўлади?» дейишди.
«Қазинглар, чуқур қилинглар, кенг қилинглар, икки, уч кишини бир қабрга қўйинглар», дедилар у зот.
«Қайсилари олдин қўйилади?» дейилди.
«Қуръонни кўп биладиганни», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

ал-Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Усмон ибн Мазъун вафот қилганда жанозасини олиб чиқиб дафн қилинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамга тош олиб келишни буюрдилар. У тошни кўтара олмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари туриб бориб, икки билакларини шимариб, тошни кўтариб олиб келиб унинг бош томонига қўйдилар ва:
«Бу билан акамнинг қабрини белгилайман ва аҳлимдан ким ўлса унинг ёнига дафн қиламан», дедилар».


Абу Исҳоқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«ал-Ҳорис ўз жанозасини Абдуллоҳ ибн Язийд ўқишини васият қилди. Бас, у унинг жанозасини ўқиди ва қабрнинг оёқ томонидан киритиб қўйиб:
«Бу суннатдандир», деди».
Икковини Абу Довуд ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитини қабрга қўйсалар:
«Бисмиллаҳи ва ала суннати Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам», дер эдилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган
Термизийнинг лафзида:
«Бисмиллоҳи ва Биллоҳи ва ала миллати Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейилган.

Уқба ибн Омир ривоят қилинади:дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч вақтда намоз ўқишдан ва ўликларимизни қабрга қўйишдан наҳий қилар эдилар. Қуёш кўтарилиб чиқаётганда, то кўтарилиб бўлгунча. Қоқ тушдаги қиём вақтида, то қуёш моил бўлгунча. Қуёш ботишга моил бўлганда, то ботиб бўлгунча».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамлар мақбарада олов кўриб қолиб борсалар, қабр ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар ва соҳибингизни менга узатиб беринг, деяётган эканлар. Билишса, (маййит) овозни зикр ила кўтариб юрувчи киши экан».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қибла томондан олдилар ва:
«Аллоҳ сени раҳмат қилсин, кўп оҳ урувчи ва Қуръон тиловот қилувчи эдинг, дедилар», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио