Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МУСУЛМОНЛАРНИНГ МАЙЙИТГА МАҚТОВИ ҚАБУЛДИР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир жанозани олиб ўтилди. Унинг ҳақига яхши гаплар айтилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди, дедилар.
Яна бир жанозани олиб ўтилди. Унинг ҳақида ёмон гаплар айтилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди, дедилар. Умар розияллоҳу анҳу:
«Ота-онамиз сизга фидо бўлсин, нима вожиб бўлди?» деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳақида яхши гаплар айтган одамингизга жаннат вожиб бўлди. Ҳақида ёмон гаплар айтган одамингизга дўзах вожиб бўлди. Сиз Аллоҳнинг ер юзидаги шоҳидларисиз. Сиз Аллоҳнинг ер юзидаги шоҳидларисиз. Сиз Аллоҳнинг ер юзидаги шоҳидларисиз», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Насаийнинг лафзида:
«Фаришталар Аллоҳнинг осмондаги шоҳидларидир. Сиз Аллоҳнинг ер юзидаги шоҳидларисиз», дейилган.

Абул Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадинага бордим. У ерда касаллик тарқалган экан. Умар розияллоҳу анҳунинг олдида ўтирдим. Уларнинг олдидан жаноза ўтди. Бас, унинг соҳибига мақтов айтилди. Умар, вожиб бўлди, деди. Сўнгра яна бошқаси ўтди. Унинг соҳибига ҳам мақтов айтилди Умар, вожиб бўлди, деди. Кейин учинчиси олиб ўтилди. Унинг соҳибига ёмон гап айтилди. Умар, вожиб бўлди, деди. Абул Асвад:
«Нима вожиб бўлди? Эй, амирал мўминин?» деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деган бўлсалар, шуни айтдим. Қайси бир мусулмонга тўртта одам яхшилик ила гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», деди.
«Учта бўлса ҳамми?» дедим.
«Учта бўлса ҳам», деди.
«Иккита бўлса ҳамми?» дедим.
«Иккита бўлса ҳам», деди.
Битта ҳақида сўрамадик».
Бухорий, Термизий ва Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио