Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖАНОЗА НАМОЗИ ЎҚИШНИНГ ФАЗЛИ ВА НАМОЗ ЎҚУВЧИ ҚАЕРДА ТУРИШИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким жанозага намоз ўқилгунча ҳозир бўлса, унга бир қийрот савоб, ким дафн қилунгунча ҳозир бўлса, унга икки қийрот савоб», дедилар».
«Икки қийрот нимадир?» дейилди.
«Икки улкан тоққа ўхшаш нарса», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Икковларидан кичиги Уҳудга ўхшаш», дейилган.
Ибн Умар жанозага намоз ўқиб, қайтиб кетар эдилар. У кишига Абу Ҳурайранинг ҳадиси етганда:
«Батаҳқиқ, кўплаб қийротларни зоеъ қилибмиз», деди».

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан нифосида ўлган бир аёлга намоз ўқидим. Бас, у зот унинг ўртасида турдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Ғолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Молик билан бир эр кишига жаноза ўқидим, у унинг бош томонида турди. Сўнгра қурайшлик бир аёлнинг жанозасини олиб келдилар.
«Эй, Абу Ҳамза, бу(аёл)га жаноза ўқинг», дейишди.
Бас, у тобутнинг ўртасига турди. Шунда унга ал-Аъло ибн Зиёд:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанозада бу(аёл)да турган мақомингда ва эр кишида ҳам сен турган мақомда турганларини кўрганмисан?» деди.
«Ҳа», деди Анас ибн Молик ва фориғ бўлгандан сўнг, «ёдлаб олинглар», деди».
Термизий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио