Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИЙДДА МУБОҲ КЎНГИЛХУШИ ЖОИЗДИР

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Бакр кирганида, олдимда ансорийларнинг қизларидан икки қизча Буос куни Ансорларни айтган нарсани қўшиқ қилиб айтаётган эдилар. Икковлари қўшиқчи эмасдилар. Шунда Абу Бакр:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида шайтоннинг нағмаси бўлаяптими?!» деди. Ўша куни, ийд куни эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй, Абу Бакр, ҳар бир қавмнинг байрами бор. Бу бизнинг байрамимиздир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Абу Бакр у(Оиша)нинг олдига Мино кунларида кирганда унинг ҳузурида икки қизча қўшиқ айтар ва дуфф (доира) чалар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса кийимларига бурканиб ухлаб ётар эдилар. Абу Бакр иккови(қиз)ни сўкиб тўхтатди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини очиб:
«Тек қўй, уларни, Эй, Абу Бакр, бу кунлар ийд кунлари, дедилар», дейилган.
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидин ривоят қилинади:
«Ийд куни эди. Қоралар қалқон ва найзаларни ўйнашар эди. Ёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. Ёки У зот: «Томоша қилишни хоҳлайсанми?» дедилар. Мен:
«Ҳа», дедим. У киши мени орқаларига турғиздилар. Юзим у кишини юзларига тегиб турарди. У зот бўлсалар:
«Эй, Бани Арфидалар, давом этаверинглар», дердилар».
Бу ҳол, то мен малол олгунимча давом этди. Кейин:
«Бўлдингми?» дедилар.
«Ҳа», дедим.
«Кетавер», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Ҳабашийлар келиб, ийд куни, масджидда сакраб рақс туша бошладилар. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени чақирдилар. Мен бошимни У зотнинг елкаларига қўйиб, уларнинг ўйинларига назар сола бошладим. Бу ҳол ўзим назар солишдан қайтгунимча давом этди», дейилган.
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар икки кунда ўйнашар эдилар.
«Бу иккови кун, қандоқ кун?» деб сўрадилар.
«Жоҳилиятда ўйнайдиган кунимиз эди», дедилар.
Шунда Расулуллоҳи саллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхши, ал-Азҳо куни ва Фитр кунинни берди», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио