Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖУМАГА ЭРТА БОРИШ ВА ҒУСЛ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Қачонки, имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки, Жума куни бўлса, масжиднинг эшикларидан ҳар бир эшикда фаришталар турур ва келганни келган ёзиб турурлар. Бас, қачон имом келса, саҳифаларни ёпиб зикрни тинглашга келурлар. Эрта борувчи худди туя қурбонлик қилган кабидир. Сўнгра, худди қорамол қурбонлик қилган каби. Сўнгра, худди қўчқор қурбонлик қилган каби. Сўнгра, худди товуқ қурбонлик қилган каби. Сўнгра, худди тухум қурбонлик қилган каби», дедилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз Жумага келса, ғусл қилсин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума кунининг ғусли ҳар бир эҳтилом бўлувчига вожибдир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло учун ҳар бир мусулмонга етти кунда бир марта ғусл қилмоғ вожибдир», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.
Насаийнинг лафзида:
«Ҳар бир мусулмон одамга етти кунда бир марта ғусл қилмоқ вожибдир. У кун Жума кунидир», дейилган».

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Жума куни таҳорат қилса, суннатдир ва қандоқ ҳам яхши. Ким ғусл қилса, ғусл афзалдир», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга мисвок ҳақида кўп гапирдим», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио