Термизий ва Ибн Хиббонлар қилган ривоятда: «Албатта, сиздан бирингиз юз йил тўхтаб турмоғи, унинг учун намоз ўқиётган биродари олдидан ўтишидан кўра яхшидир», дейилган.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз ўзини одамлардан тўсиб турадиган нарсага қараб намоз ўқисаю, биров унинг олдини кесиб ўтмоқчи бўлса, бас, уни дафъ қилсин. Агар кўнмаса, урушсин. Ундоқ одам шайтондир», дедилар». Уччовлари ривоят қилишган.
|