Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Аёл киши қандоқ кийимда намоз ўқийди?» деб сўралди. У киши: «У Химорда ва бутун жисмни тўсиб турадиган, икки қадамининг устини беркитиб турадиган кўйлакда намоз ўқийди», дедилар».
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аёл киши кўйлак ва химор ила лунгисиз намоз ўқиса бўладими?» деб сўрадим. У зот: «Агар кўйлак бутун жисмни тўсиб, икки қадамнинг устини беркитадиган бўлса, бўлади», дедилар». Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳайз кўрувчининг намозни фақат химор ила қабул қилади», дедилар». Абу Довуд ва Теермизий ривоят қилишган.
|