Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАМОЗЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббим менга энг гўзал сувратда тажалли қилди ва:
«Эй, Муҳаммад», деди.
«Лаббайка Роббии ва саъдайка», дедим.
«Олий тўплам нима ҳақида тортишмоқдалар?» деди.
«Эй, Роббим, билмадим», дедим. У зот қўлини икки кифтим орасига қўйди. Бас, унинг муздеклигини икки эмчагим орасида сездим. Бас машриқу мағриб орасидаги барча нарсани билдим. У зот:
«Эй, Муҳаммад!» деди.
«Лаббайка Роббии ва саъдайка», дедим. У зот:
«Олий тўплам нима ҳақида тортишмоқдалар?» деди.
«Даражотлар, каффоротлар, қадамларни жамоатлар томон босиш, таҳоратни қийинчиликларда ҳам яхшилаб қилиш, намоздан сўнг намозга интизор бўлиш, ва ким у(намоз)ларни муҳофаза қилса, яхшилик ила яшаб, яхшиликла ўлиши ва гуноҳларидан онаси туққан кунидек (пок) бўлиши ҳақида», дедим», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Кечаси ойга назар солдиларда:
«Албатта, сизлар Роббингизни мана шу ойни кўргандек кўрурсизлар. Унинг кўришда қийинчиликка учрамассиз. Бас, агар қуёш чиқиши ва ботишидан олдин намоз ўқишдан қолмасликка қодир бўлсангиз. Шуни қилинг, дедиларда «Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Роббингга ҳамд ила тасбиҳ» айт оятини ўқидилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аср намозини ўтказиб юборса, гўёки, аҳлини ва молини йўқотибди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган.

Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бурайда розияллоҳу анҳу билан ғазотда бирга бўлдик. Кун булутли эди. У киши:
«Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди».
Бухорий ва Насаий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио