Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан У зотнинг завжаларидан бир аёл эътикоф ўтирди. У (аёл) сарғиш ва қизғиш (қон) кўрар эди. Гоҳида у намоз ўқиётганда остига тоғора қўйиб қўяр эдик», дедилар». Абу Довуд, Бухорий ва Насаийлар ривоят қилишган.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умму Ҳабиба истеҳозали бўлар, эри эса унга яқинлик қилар эди».
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Ҳамна бинти Жаҳш мустаҳоза эди. Унинг эри унга яқинлик қилар эди». Иккала ривоятни Абу Довуд келтирган.
|