Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҒУСЛ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки, у (эр) у(хотин)нинг тўрт мучаси (қўл-оёғи) орасига ўтирса ва унга яқинлик қилса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Агар туширмаса ҳам», дейилган.
Яна бошқа бир ривоятда:
«Хатна қилинган жой хатна қилинган жойга тегса», деганлар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир одам аҳлига яқинлик қилиб, маний туширмаган киши ҳақида, икковларига ғусл вожиб бўладими», деб сўради. Оиша ўша ерда ўтирган эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мен буни манави билан қиламан. Сўнгра ғусл қиламиз», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

Яна Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши айтадиларки:
«Қачонки, хатна қилинган жой хатна қилинган жойдан ўтса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади. Мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қилганман ва иккаламиз ғусл қилганмиз».
Термизий ривоят қилган.

Убай ибн Каъаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадиларки:
«Сувдан сув (вожиб) бўлади», деб берган фатволари Исломнинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берган рухсат эди. Сўнгра, кейинроқ ғусл қилмоққа амр қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Умму Сулайм Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, албатта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди. Аёл киши эҳтилом бўлса, ғусл қиладими?» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа, вақтики сувни кўрса» дедилар.
Бас, Умму Салама:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, аёл киши ҳам эҳтилом бўладими?» деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қўлгинанг қурисин, бўлмаса, боласи унга нимадан ўхшар эди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган

Муслим:
«Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади. Улардан қайси бириники устун келса ёки олдин бўлса, ўхшашлик ўшандан бўлади», деган жумлани зиёда қилган.

Яна ўша киши (Муслим) қилган ривоятда:
«Қачон аёлнинг суви эркакнинг сувидан устун келса, бола тоғаларига ўхшайди. Қачон эркакнинг суви аёлнинг сувидан устун бўлса, бола амакиларига ўхшайди», дейилган.

Бошқа бир ривоятда:
«Қачон икковлари жам бўлсалар ва эркакнинг манийси аёлнинг манийсидан устун келса, Аллоҳнинг изни ила ўғил бола кўрадилар. Қачонки, аёлнинг манийси эркакнинг манийсидан устун келса, Аллоҳнинг изни ила қиз бола кўрадилар».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан хўлни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам ҳақида сўралди. У зот:
«Ғусл қилади», дедилар. Эҳтиломни кўрган, лекин хўлни кўрмаган одам ҳақида (ҳам сўралдилар) У зот:
«Унга ғусл вожиб эмас», дедилар.
Бас, Умму Сулайм:
«Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» деди. У зот:
«Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганла- ридир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар; жунубликдан, Жума куни, қон олдирган ва маййитни ювгандан кейин».
Абу Довуд ривоят қилган.

Қайс ибн Осим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Исломга келганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сув ва сидр ила ғусл қилишга амр қилган эканлар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио