Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АЛЛОҲ ФАҚАТ ИСЛОМ ДИНИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен одамлар билан токи улар «Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ» деб шаҳодат келтиргунларигача, намозни тўкис адо қилгунларича ва закотни берадиган бўлгунларича урушга амр қилиндим. Қачонки, шуни қилсалар мендан қонлари ва молларини сақлаган бўладилар. Магар Ислом ҳаққи ила бўлса (сақлай олмайдилар). Ҳисоблари эса Аллоҳнинг зиммасидадир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга, мендан олдин ҳеч кимга берилмаган беш нарса берилди; Менга бир ойлик масофадаги кучли қўрқинч ила нусрат берилди. Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди. Бас, менинг умматимдан кимга намоз ўқиш етса, ўқисин. Менга ўлжалар ҳалол қилинди, мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган эди. Менга шафоат берилди. Пайғамбар ўз қавмига хос қилиб юборилар эди, мен барча одамларга умумий қилиб юборилдим», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зот билан қасамки, ушбу умматдан бирортаси: яҳудийсими, насронийсими менинг ҳақимда эшитсаю, сўнгра менга юборилган нарсага иймон келтирмай ўлиб кетса, албатта, дўзах эгаларидан бўлади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио