Ҳадиси қудсий

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Ал-аҳодисул-қудсиййа (Алиййул-Қорий бин Султон Муҳаммад ал-Ҳаравий)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоятга кўра Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз Азиз ва Жалил Аллоҳ таолодан шу ҳудсий ҳадисни ривоят этганлар:
Аллоҳ таоло: "Мен (намоз сураси бўлган) Фотиҳани ўзим билан қулим орасида иккига бўлдим. (Ярми Меники ва ярми қулимникидир.) Қулимнинг истагани унинг ҳаққидир, берилгусидир",— деб буюрди. (Алайҳуссалоту васаллам ҳазратимиз буни шундай баён этадилар):

Бир қул: "***** -Бутун  ҳамду сано оламнинг Рабби бўлмиш Аллоҳга хосдир",—деган пайтида Аллоҳ таоло:
— Қулим Менга ҳамд этди, дейди. Қул:
    “*****",—Деганида Аллоҳ:
—    Қулим Менга сано этди,—дейди. Қул:
—    _***** — Ҳисоб ва жазо кунининг соҳиб ва ҳокимидир",— деганида Жаноби ҳақ:
—    Қулим Менга таъзим этди, Мени улуғлади,— дейди.
(Бу ерга қадар ҳаммаси қулнинг Аллоҳга мадҳу саноси билан кечади. Бундан кейингиларининг барчаси қулга оиддир). Намоз ўқиётган киши:
—    " ********  — Илоҳи! Биз ёлгиз Сенга ибодат этамиз ва ёлғиз Сендан мадад тилаймиз",— деганида Аллоҳ таоло:
—    Бу иш Мен билан қулим орасидадир. (Ибодат Менга, мадад эса қулимга оиддир). Қулимнинг истагани берилгусидир,— дейди.
Намоз ўқиётган қул:
Бизни тўғри йўлга бошла, неъматингга эришган ва ғазабингга дучор бўлмаган, озиб-адашмаганларнинг тўғри йўлига солгин, ё Раббий!—деганида Жаноби Ҳақ:
—    Бу тилак қулга оиддир. Унга истагани берилгусидир", деб буюрди .
(Бу ҳадисни Бухорийдан моадо Кутуби Ситта соҳиблари ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят этганлар).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинишига кўра, Расули Акрам ҳазратимиз шундай деганлар: Аллоҳ таоло буюрдики:
Бани одам Мени ёлғончига чиқармоқчи бўлди. Ҳолбуки, бу унга асло жоиз эмас эди. Бани одам Мени ҳақорат қилди, Мени нуқсонли сифатлар билан таърифлади. Бу ҳам унга муносиб эмас эди. У (мушриклар) Мени такзиб этиб: "Аллоҳ илк дафъа мени яратгани каби ўлганимдан сўнгра такрор иода (яратиш) ва иҳё (тирилтириш) га қодир эмас",— деди.
Ҳолбуки, илк яратиш такрор тирилтиришдан осонроқ эмас .
Мени ҳақорат этиши (Мени нуқсонли сифатлар билан таърифлаши):
"Аллоҳнинг фарзанди бор",— дейишдир . Ҳолбуки, Мен ҳар хил эҳтиёждан муназзаҳ ва бутун коинотнинг ўзига муҳтож бўлган ягона бир Маъбуддурманким, туғмадим, туғилмадим, ҳеч кимса Менга тенг кела олмади ва кела олмагай.
(Ҳадини Бухорий ривоят этган).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Набиййи Муҳтарам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимизнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
Аллоҳ таоло буюрдики:
"Бани одам даҳрни (замонни) сўкиш билан Менга озор беради (ризомга қарши сўз сўйлайди). Ҳолбуки, даҳр (нинг холиқи, молик ва мутасаррифи) ўзимдир. Бутун амаллар Менинг қўлимдадир. Ҳодисотнинг маҳалли дуҳури бўлган кечани, кундузни алмаштириб турган Менман".
(Ҳадисни Бухорий ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят этганлар)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расули Акрамнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
Аллоҳ таоло қиёмат куни қулларига бундай дейди:
—    Эй  фарзанди  одам!   Мен  хаста  бўлганимда   ҳолимни сўрмадинг.   
Ё Раббий! Сен оламларнинг Раббисан. Сени қандай қилиб зиёрат эта олардим, ахир?
—    Билмайсанми? Фалончи қулим хаста бўлиб ётгани. уни зиёрат этмадинг: агар ундан хабар олсайдинг, Менинг лутфу эҳсонимга) ўша ерда эришар эдинг. Эй фарзанди одам! Сендан емак истаганимда Менга ҳеч нарса бермадинг.
Ё Раббий! Сенга қандоқ қилиб ҳам таом бера оламан, Сен Раббил-оламинсан-ку!
Фалон ҳулим емак истаган эди, агар уни едирсанг эдинг, унинг ажрини Биздан олардинг. Эй фарзанди одам чанқаганимда сув ҳам бермадинг.
Ё Раббий! Сенга ҳандоҳ ҳилиб ҳам сув бера оламан? Сен бутун оламларнинг Раббисан-ку!
Фалончи ҳулим сувсаганида сув бермадинг. Агар бер-ганингда унинг мукофотига Бизнинг ҳузуримизда эришар эдинг.
(Ҳадисни Муслим ривоят этган)

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят этилишига кўра, у Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим деган:
Аплоҳ таоло буюрдики: "Қулимни энг кўп севгани икки нарсадан маҳрум этганимда (кўзларининг нурини олганимда) у сабр этса (Аллоҳнинг ризосини тиласа), кўзлари эвазига мукофот улароҳ жаннатни бергайман".
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал ва Бухорий ривоят этганлар)

Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганини эшитдим, дегани ривоят қилинади:
Аллоҳ таоло буюрмишки: "Мен бирор ҳулимни балога мубтало қилганимда Менга ҳамд этса ва бошига тушган мусибатга сабр этса, у кимса онасидан янги туғилган каби гуноҳларидан фориг ўлароқ уйқудан уйғонади".
(Муҳофаза малакларига) хитобан:
"Шу қулимни ибодатидан Мен қолдирдим, уни балога дучор этдим. Шунинг учун у соғлигида қилган ибодати учун ёзмоқчи бўлганингиз ажрни унинг ўзига ёзингиз",—деб буюрди.
(Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят этган)

Абу Ҳурайра ҳазратлари дейди:
Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз бир хастани зиёрат этиб, шундай деганлар:
"Севин! Зеро, жаноби Ҳаҳ буюрмишки, "Иситма Менинг бир оташимдирки, уни қиёмат куни чекадиган оташи бадалига мўмин қулимга дунёда ато этгайман".
Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Можжа ва Байҳақий ривоят этганлар)

Анас разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари ривоят ҳилинади:
Аллоҳ таоло буюрганки: "Иззат ва жалолимга қасамёд ҳиламанки, мағфират этишни истаган қулимнинг вужудида хасталик, маишатида машаққатга мубтало этиб, бўйнидан барча гуноҳларини олмагунча уни дунёдан жудо қилмайман".
(Ҳадисни Разин ривоят этган)

Восила разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар:
Аллоҳ таоло буюрмишки: "Мен қулимнинг Менинг ҳақимдаги ишонч ва эътиқодига мувофиқман. Мен ҳақимда қандай истаса, шундай эътиқод этсин.
Ҳадисни Муслим, Табароний, ҳоким саҳиҳ дея ривоят этганлар)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари ривоят қилинади:

Аллоҳ таоло "Солиҳ қулларим учун Мен жаннатда ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган ва ҳеч бир кимсанинг кўнглидан кечмаган бир ажиб неъматлар ҳозирладим",— деб буюрган.
(Ҳадисни Аҳ.мад ибн Ҳанбал, Бухорий, Муслим, Термизий ва Ибн Можжа ривоят этганлар)

Абу Ҳинд ад-Дорий разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло ҳазратлари шундай деб буюрган:

Берганим қазога рози бўлмаган ва мусибатга сабр этмаган кимса ўзига Мендан бошқа Раб изласин
(Табароний заиф бир санад билан ривоят этган)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расули Акрамнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
Аллоҳ таоло ҳазратлари буюрдики:
Бани одамнинг ҳар бир амали ўзи учундир. Фақат рўза бундай эмас. У фақат Маним (ризом) учун қилинган ибодатдио. Унинг (чексиз) мукофотини биззот (шахсан) Мен беражакман.
(Ҳадисни Бухорий ва Муслим ривоят этганлар)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло ҳазратлари шундай деб буюрган:
"Қулим бирор яхшилик қилмоққа азм этсаю, бир монеълик туфайли уни амалга ошира олмаса, унга бир ҳасана ёзгайман.
Азм этган яхшилигини кила олса, унга ўн ҳасанадан етти юзга қадар савоб ёзгайман.
Бир ёмонлик қилишга ташаббус этса-ю, уни амалга оширмаса, унга ҳеч нарса ёзмагайман. Агар қасд қилган ёмонлигини амалга оширса, унга фақат битта гуноҳ ёзгайман".
(Ҳадисни Бухорий, Муслим, Термизий ривоят этганлар)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло ҳазратлари шундай деб буюрмиш:
Қулим Мен билан мулоҳот этишни орзу қилса, Мен ҳам у билан мулоқот этишни хоҳлайман (раҳмат ва мағфиратимга мазҳар этгайман).
У агар мулоқотни хушламаса, Мен ҳам унинг лиқо (чеҳра) сини истамагайман (уни мағфиратимдан узоҳ тутгайман) .
 (Ҳадисни Имом Молик, Бухорий, Насоий ривоят этганлар)

Абу Зар Жундаб бин Жунайд разияллоҳу анҳунинг Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиздан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло ҳазратлари бундай деб буюрганлар:
Эй қулларим! Яхши билингизким, мен зулм этмакни ўзимга манъ қилдим. (Зулмдан муназзаҳ ва муқаддасман). Уни сизнинг орангизда ҳам ҳаром қилдим. Зинҳор бир-бирингизга зулм этмангиз.
Эй қулларим! Менинг тўғри йўлга бошлаганларимдан ўзга ҳаммангиз залолатдасиз. Ушбу ҳолда Мендан ҳидоят истасангиз, тўғри йўлга ҳидоят этгайман. Эй қулларим! Менинг тўйдирганларимдан бошҳа ҳаммангиз очсиз. Шунинг учун Мендан таом тилангизким, Мен тўйдиргайман.
Эй қулларим! Менинг кийдирганларимдан бошқа барчангиз яланғочсиз. Шунда Мендан кийим тиласангиз. Мен сизни кийинтиргайман.
Эй қулларим! Шубҳасизки, сиз кечаю кундуз хато қилмоқдасиз. Гуноҳларни афв ва мағфират этувчи Мендирман. Мендан мағфират тилангизким, мағфират этгайман.
Эй қулларим! Менга зарар етказмак қўлингиздан келмаским, Менга зарар бера олмагайсиз. Манфаат бермакка кучингиз етмаским, Менга фойдангиз тегмагай.
Эй қулларим! Аввалингиз, охирингиз, инсингиз, жинингиз бирлашиб энг муттақий бўлган бир одамнинг қалбини ифода этсангиз (у каби мутлақ мутеъ қалбли бўлсангиз), бу Менинг мулкимни зинҳор орттирмагай.
Эй қулларим! Аввалингиз, охирингиз, инсингиз, жинингиз биргаликда энг фожир (гуноҳкор) бирингизнинг қалбини ифода этсангиз (у сингари ниҳоятда осий қалбли бўлсангиз), бу ҳам Менинг мулкимдан бирор нарсани камайтирмагай.
Эй қулларим! Аввалингиз, охирингиз, инсингиз, жинингиз биргаликда бир ерга йиғилиб, Мендан ҳожат тиласангиз ва Мен ҳам ҳар бир кимсанинг тилаганини берсам, бу Менинг мулкимни денгизга ботирилган игнанинг денгиздан суғуриб олинганича камайтирмагай.
Эй қулларим! Барча қилганларингиз ўз амалларингизким, ўзларингиз учун маҳфуздир. Сўнгра эвазини баб-баробар бергайман. Шу аснода бирор киши яхши бир амал қилган бўлса Аллоҳга ҳамд этсин; акс ҳолда ўзидан бошқани айбдор этмасин.
(Ҳадисни Муслим ривоят этган)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра, Расули Акрам ҳазратимиз шундай деганлар:
Аллоҳ таоло буюрмишки: Мен шерикларнинг ширкдан энг мустағнийси (эҳтиёжсизи) ва муназзаҳи (пок, равшани) ман. Бирор кимса қиладиган амали ва ибодатида бошқани Менга шерик келтирса, (риёкорлик этса), ул кимсани Менга шерик қўшган амали билан ёкй қўшган шериги билан биргаликда дафъ этгайман. (Уларга раҳмат ила боқмагайман).
(Ҳадисни Муслим ривоят этган)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Набиййи муҳтарам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дегани ривоят қилинади:
Азиз ва жалил Аллоҳ буюрмишки: (Эй қулим! Аллоҳ ризоси учун фақирларга) нафақа ва садақа бергилким, Мен ҳам сенга бергайман, инфоқ этгайман.
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Бухорий ва Муслим ривоят этганлар)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло ҳазратлари: "рахматим ғазабимдан ўзди",— деб буюрмиш. (ҳадисни Муслим ривоят этган.)

Анас разияллоҳу анҳунинг ривоятига кўра, Расули Акрам ҳазратимиз Аллоҳ таоло ҳазратларининг шундай деб буюрганини таъкидлаган:
"Мўмин қулим менга бир қарич яқинлашса, мен унга бир аршин яқинлашгайман; менга бир аршин яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашгаўман. мен томон юриб келса, мен унга югуриб пешвоз чиққайман ."
(Ҳадисни Бухорий ривоят этган)

Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳунинг Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло ҳазратлари шундай деб буюрмишлар:
"Мен раҳмни яратдим ва раҳмон номимдан унга исм ажратдим. бинобарин, ким уни асраб-авайласа, мен ҳам уни асрагайман (унга раҳматимни ёғдиргайман). ва кимки ундан қўл тортса, мен ҳам ундан лутфу марҳаматимни дариғ тутгайман".
(Ҳадисни Аҳмад иби Ҳанбал, Бухорий "ал-адаб”да, Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривоят этганлар).

Абу Хурайра разияллоҳу анҳудан ривоятга кура, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз Аллоҳ таолодан шундай нақл этганлар:
Улуғ Тангри буюрдики:
"Кибриё— ризом, азамат Менинг изорим кабидир. (Булар Менга хос сифатлар, фақат Менга лойиқдир.) Ҳар ким бу сифатлардан бири учун Мен билан низо этса, бу сифатларга эгалик қилмоқчи бўлса, уни жаҳаннамга отгайман".
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят этганлар)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз Аллоҳ таоло ҳазратларининг шундай деб буюрганини айтганлар:
"Қулларимнинг Менга энг севимлиси (қуёш ботган заҳоти) ифторни таъжил этганларидир".
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Термизий, Ибн Ҳиббон ривоят этганлар.)

Муоз ибн Жабал ҳазратларининг Расули муҳтарам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиздан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло шундай деб буюрган:
Менинг ризом йўлида бир-бирлари билан дўст бўлганлар учун набиларнинг ҳаваси келадиган даражада нурдан минбарлар бордир
(Ҳадисни Термизий ривоят этган ва ҳадис ҳасан, саҳиҳдир, деган)

Абу Умома разияллоҳу анҳунинг Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло ҳазратлари шундай деб буюрган:
"Қулимнинг Мен учун қилган ибодатларидан энг севимлиси — ризом учун ўзгаларга насиҳатгўй бўлишидир".
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал яхши бир санад ила ривоят этган)

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра Расули Акрам ҳазратимиз жаноби Ҳақдан ривоят этиб шундай деганлар:
Аллоҳ таоло буюрдики: Менинг ризом учун севишганлар, ўтириб суҳбат қурганлар, бир-бирларига ёрдам берганлар ва бир-бирларини зиёрат қилганлар Менинг севгимни қозонгайлар.
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал саҳиҳ санад билан, Табаронии, Ҳоким, Байҳақий "Шуабул-имон"да ривояш этганлар)

Абдуллоҳ ибн Умар қазратларидан ривоятга кўра, Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар: Аллоҳ таоло буюрдики:
Ҳар қандай бир қулим ризом учун Менинг йўлимда жиҳодга чиқса, уни мамлакатига соғ-саломат қайтарсам, қозонган ажр ва ғанимати ила қайтишини, ўлимни раво кўрган бўлсам, уни ярлақамоқни, унга раҳмат этмоқни ва жаннатга солмоқни кафолатини қабул этгайман".
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал саҳиҳ санад билан, Насоий ривоят этганлар)

Абу Қатода разияллоҳу анҳунинг Расули Акрамдан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло ҳазратлари бундай деб буюрмишлар:
"Мен умматимга беш вақт намозни фарз қилдим. Ва уларга риоя этганларни жаннатга солажагимни аҳду ваъда қилдим. Беш вақт намоз қилмаганлар учун ваъдам йўқдир". ( У ҳолда Аллоҳ бундақангиларни истаса афв этгай, истамаса азоб бергай.)
(Ҳадисни Ибн Можа яхши бир санад ила ривоят этган)

Абуд-Дардо ҳазратларидан Расули Акрамнинг шундай дегани ривоят қилинади:
Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга хитобан: "Ё Исо! Меи сендан сўнгра шундай бир уммат келтиргайманки, улар ўзлари ёқтирган бир нарсага дуч келсалар Аллоҳга ҳамд ва шукрлар қиладилар, ўзлари хуш кўрмаган бир нарсага дуч келсалар сабр этадилар ва Аллоҳдан ажр кўзлайдилар. Уларнинг илмлари ва ҳилмлари йўқдир",— деди. Исо алайҳиссалом:
—    Ё Раб! Илмлари, ҳилмлари бўлмагани ҳолда улардан бунақанги ишлар қандоқ содир бўлади?— дея сўради. Жаноби Ҳақ:
—    Уларга ўз илмим ва ҳилмимдан эҳсон этгайман,— деди. (Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Табароний саҳиҳ санад билан Ҳоким ва Байҳақий "Шуабул-имон"да ривоят этганлар)

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деб эшитганини ривоят этади:
Аллоҳ таоло буюрдики: "гуноҳларни афв этмакка қодир эканлигимни билган бирор кимсанинг гуноҳини ҳар. не бўлганда ҳам мағфират этгайман. менга шерик қўшмаса басдир".
(Табароний саҳиҳ санад ила Ҳамда ҳоким ривоят этганлар)

Абу Ҳурайра ҳазратларининг Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло ҳазратлари шундай деб буюрган:
"Мўмин қулимни бирор дардга дучор этганимда уни зиёрат қилгани келганларга Мендан шикоят этмаса, унга шифо бергайман. Сўнгра эти ўрнига аввалгидан кўра хайрли эт, қони ўрнига аввалгидан кўра хайрли қон бергайман. Энди у покиза (гуноҳлардан тозаланган) ҳолда ишини бошлагай".
(Ҳадисни Ҳоким саҳиҳ санад ила, Байҳақий эса "Шуабул-имон"да ривоят этганлар)

Анас разияллоҳу анҳу айтади: Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимизнинг шундай деганларини эшитдим:
"Аллоҳ таоло буюрдики: Эй бани одам одам! Сен Менга дуо қиларкансан ва Мендан умидвор экансан, сен содир этган гуноҳларни ҳар қанча бўлганда ҳам мағфират этгайман.
Эй, бани одам! Сенинг гуноҳларинг кўк юзини тўсадиган даражада кўп бўлса ҳам, Мендан мағфират тиласанг, сени мағфират этгайман.
Эй бани одам! Бутун ер юзига сиғмайдиган гуноҳлар билан келганинг ҳолда Менга ҳеч бир нарсани шерик қўшмасдан ҳузуримга чиқсанг, Мен сени бутун ер юзига сиғмайдиган мағфират билан қарши олгайман".
(Ҳадисни Термизий соғлом бир санад ила ривоят этган)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимизнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
Раббингиз дедики: "Агар қулларим Менга ҳақиқатан итоат этсалар эди, уларни кечалари ёмғирлар билан сийлар, кундузлари қуёш туғдирар ва уларга момоқалдироқни эшиттирмас эдим".
Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал саҳиҳ санад билан ва Ҳоким ривоят этганлар)

Анас разияллоҳу анҳудан Расули Акрамнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
Раббингиз буюрдики: "Мендан ҳар қанча қўрқилса ўринлидир. Бинобарин, Менга шерик қўшилмасин. Бирор кимса Менга шерик қўшмоқдан холи бўлса, уни ярлақамоқ Менинг қўлимдадир".
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Термизий, Насоий ва ибн Можа ривоят этганлар)

Абуд-Дардо ҳазратларининг Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишига кўра, Аллоҳ таоло шундай деб буюрган:
"Куннинг аввалида Менинг (ризом) учун тўрт ракат намоз ўқигин, оқшомни хайрли қилишга Мен кафилман
 (Ҳадисни Термизий саҳиҳ санад ила ривоят эшган)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
Аллоҳ таоло буюрдики: "Эй бани одам! Менга ибодат учун қалбингни бўшатким, уни беҳожатлик (бойлик) билан тўлдиргайман, фақирликни дафъ қилгайман. Агар шундоқ қилмасанг, сени мушкулликдан қутқармагайман, фақирлигингдан ҳам халос этмагайман".
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Термизий, ибн Можа ва Ҳоким ривоят этганлар),

Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳу Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят этган:
Аллоҳ таоло ҳазратлари буюрдики: "Бирор ҳулумнинг танига соғлиқ, шахсий ва оилавий эҳтиёжидан ортиқча ҳаж фаризасини адо эта оладиган қадар моддий имкониятлар берилгандан кейин ҳам беш йил ўтгани ҳолда Каъбани зиёрат қилмаса, у кимса хайрдан маҳрумдир" (Бу иши Аллоҳни севмаслигига бир далилдир ).
(Ҳадисни Абу Яъло "Муснад"ида ва Ибн Ҳуббон саҳиҳ санад ила ривоят этганлар)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиздан ривоятига кўра, Аллоҳ таоло шундай деб буюрмиш:
Қулим Мени зикр этиб тилини қимирлатар экан, Мен у билан доим биргадурман.
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Можа ва Ҳоким саҳиҳ бир санад ила ривоят этганлар)

Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимизнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
Аллоҳ таоло ҳазратлари жаннат аҳлига:
—Эй аҳли жаннат!— дея хитоб ҳилади. Улар ҳам:
Лаббайк, эй Раббимиз!— дея арзи таъзимот этадилар. Жаноби Ҳақ:
Мушарраф бўлганингиз ушбу неъматлардан розимисиз?— дейди. Жаннатдагилар:
Нега рози бўлмайлик, Сен бизга махлуҳотингдан ҳеч бирига бахш этмаган неъматларингни бердинг-ку,— дейдилар. Жаноби Ҳақ:
Сизга бундан ҳам ортиқроғини берайинми?— деб сўрайди. Улар:
Эй Раббимиз! Бундан ҳам ортиҳроғи қандай бўлади?— дейдилар. Аллоҳ таоло:
Сизга Ризвонимни (розилигимни) инзол этгайман ва бундан сўнгра сизга абадий ғазаб қилмагайман!— дейди
(Ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят этганлар)

Анас Разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
Аллоҳ таоло ҳазратлари жаҳаннам аҳлидан азоби энг енгил бўлганга шундай дейди:
—    Дунёдаги ашёнинг ҳаммаси сеники бўлса, жаҳаннамдан қутулмоқ учун буларни берармидинг?
—    Албатта, берар эдим,—дейди у. Жаноби Ҳақ:
—    Сен одам шаклида ёруқ дунёда эканингда бундан кўра осонроқ бир нарсани — Менга ширк келтирмаслигингни истаган эдим, бироқ сен ширкдан нарига юрмадинг,— дегай
(Ҳадисни Термизий ривоят этган)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар:
Аллоҳ таоло ҳазратлари қиёмат куни шундай дейди:
"Фақат азамат ва ризом учун дўстлашганлар қайда? Уларга кўлкамдан бошқа бир кўлка бўлмаган кунда (Аршимнинг) кўлкасидан паноҳ бергайман, ҳимоя ва икром этгайман"
(Ҳадисни Муслим, Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят этганлар)

МУАЛЛИФНИНГ СЎНГ СЎЗИ


Дунё ва охиратда Аллоҳ таоло ҳазратларининг ризосини тилагаймиз, эҳсон этган неъматларига ва берган балоларига ҳам ҳамду шукрлар қилгаймиз, Унинг Набиййи Мустафо ва Расули Мужтабосига, бошқа анбиё ва расулларига, уларнинг бутун ол ва асҳобига ва атбоига салот ва саломлар этгаймиз.
Буюк иноят соҳиби бўлган Аллоҳ таолонинг авну инояти ила асар шу ерда хатм бўлди.
Валҳамду лиллоҳи Раббил оламин.


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио