Ҳадиси қудсий

Кейинги >  

Илоҳий ҳадислар

Ҳазрати Али разияллоҳу анҳунинг Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишига кўра Аллоҳ таоло шундай деб буюрган:
— Ло илоҳа иллаллоҳ калимаи шаҳодати менинг қальамдир. Қалъамга кирган азобимдан эмин бўлгай.
(Ҳадисни Абу Нуайм, Ибн Нажжор ва Ибн Асокир ривоят этганлар).

Изоҳ: "Ло илоҳа иллаллоҳ" калимаи шаҳодати "Муҳаммадур-Расулуллоҳ" ҳам мутазаммин ва калиматайнин мажмуига ишора бўлганлиги учун ёлгиз ушбу қайд билан кифояланилди.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳазратлари Расули Акрам жанобимизнинг шундай деб буюрганини ривоят қилади: Аллоҳ таоло буюрмишки:
"Иззатимга, жалол ва раҳматимга қасамёд қиламанки, "Ло илоҳа иллаллоҳ" деган ҳеч бир кимсани жаҳаннамга солмагайман".
(Таммом ва Муновий ривоят этганлар).

Шубҳа йўқки, мен Аллоҳман, мендан бошқа ҳақиқий маъбуд йўқдир. Раҳматим ғазабимдан илгари юргай. "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад (алайҳиссалом) эса Аллоҳнинг Расулидир" дея шаҳодатда бўлган кимса жаннатга восил бўлгай".
(Дайламий Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

Жаноби Ҳақ.
"Ё Мусо! Агар еру кўк ва унинг ичидагилар, денгизлар ва унда мавжуд бўлганлар тарозунинг бир палласига ва Ло илоҳа иллаллоҳ" калимаи жалиласи эса тарозунинг бошка кўзига кўйиб тортилса. шаходат калимаси оғир босгай",— деди.
(Абу Йаъло Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этганлар).

Қулим менга ширк келтирмаса, ҳузуримга бир дунё гуноҳ билан келса ҳам, уни бир дунё мағфират билан қарши олгайман".
(Табароний Абуд-Дардо разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

"Қиемат кунида бир мунодий (жарчи, хабарчи) шундай деб нидо қилгай.
Эй тавҳид аҳли! Бир-бирингизни афв этингиз, савоб бермак менинг таним".
(Табароний Уммуҳонеъ разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

"Мўъмин қулим менга баъзи малаклардан ортиқ севимлидир". (Табароний   "Авсот"ида   Абу   Ҳурайра   разияллоҳу   анҳудан ривоят этган).

Ҳазрати Анас разияллоҳу анҳу дейди:
Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз ушбу қудсий ҳадисни нақл қилдилар:
"Эй бани одам! Гуноҳларинг самоларни тўлдирадиган даражада. кўп бўлса ҳам, Менга истиғфор этсанг, гуноҳларингни мағфират этгайман.

Эй бани одам! Ер юзини тўлдирадиган даражада кўп гуноҳлар билан ҳузуримга келсанг, ширк келтирмаганинг ҳолда Менга қовушсанг, ер юзини тўлдиражак қадар бир мағфират билан қарши олиб, сени афв этгайман".
(Ҳадисни Термизий ривоят этган; Ҳадис ҳасандир, деган).

Мусо алайҳиссалом жаноби Ҳаққа хитобан:
Ё Раббий! Мен қулларингдан кимни севишингни билмоқ ва мен ҳам уни севмоқни истайман,— деди. Жаноби Ҳақ;
Мени кўп зикр этган қулимни кўрганинг замон билки, Мен уни севгайман. Мени зикр этмаганларни кўрганингда эса англаки, Мен уларни хуш кўрмагайман,— деди.
(Ҳаким Термизий Ҳасан Басрийдан ривоят этганлар, ҳадис ҳасан, мурсалдир).

"Уч хислат бордирким, уларга амал қилган кимса ҳақиқатан Менинг дўстимдир, уларни иҳмол этган эса душманимдир.
1-намоз қилмоқ, 2-рўза тутмоқ, 3-жунубатдан ғусл этмоқ".
(Байҳақий Ҳасан Басрий разияллоҳу анҳудан мурсал ўлароқ, Ибн Нажжор эса Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоятга кўра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз ушбу илоҳий ҳадисни нақл этганлар:
Аллоҳ таоло ҳазратлари яхшиликларнинг ва ёмонликларнинг ёзилишини амр этди. Сўнгра буларни изоҳлаб дедики:
Ҳар ким-бир яхшилик қилишни нийят этиб, бироқ уни қила олмаса, жаноби Ҳақ уни ўз наздида том бир яхшилик сифатида ёзгай. Агар ҳам нийят қилиб, ҳам ўша яхшиликни қила олса, ўн яхшилик савобини ёзган ва бу савобни етти юз ва ундан ҳам оширгай. Ҳар ким ёмонлик қилмоқни нийят этиб, кейин ундан воз кечса, Аллоҳ таоло унга том бир яхшилик савобини ёзгай. Агар ёмонликни қасд этиб, уни амалга оширса, уни бир гуноҳ сифатида ёзгай.
(Бухорий ва Муслим ривоят этганлар).

Ҳазрати Анас разияллоҳу анҳу айтади: Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан ҳикоя қиларкан, шундай деди: Тангри буюрдики:
"Мен фақат ризом учун (риёсиз, ғаразсиз) қилинган ишларни қабул этгайман".
(Бухорий "Тарих"ида ривоят этган).

Абу Зар ал-Ғифорий разияллоҳу анҳу ҳазратларининг Расули муҳтарам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиздан ривоят қилишларига кўра Аллоҳ таоло шундай деб буюрган:
"Бир эзгулик қилганга унинг ўн баробари ёки ундан ҳам ошиғи берилгай. Бир ёмонлик қилганга эса унинг бир эвазини бергайман ёки мағфират этгайман. Менга бир қарич яқинлаш¬ганга Мен бир аршин ва бир аршин яқинлашганга эса бир қулоч яқинлашгайман. Бирор кимса Мен томон кела бошласа, Мен ҳам унга пешвоз чиққайман. Менга шерик қўшмаган, куфр этмаган бирор одам ер юзини тўлдирар қадар гуноҳ билан Менга қовушса, Мен у кимсани ўша қадар мағфират билан қарши олгайман". (Ҳадисни Муслим ривоят этган).

Анас разияллоҳу анҳунинг Расули Акрамдан қилган ривоятига кўра Аллоҳ таоло:
"Қўлларини Менга чўзиб дуо қилган қулимнинг қўлларини бўш қайтармакдан ҳаё қилгайман",— деди. Малаклар:
Эй, бизнинг Раббимиз! У ярлақамоққа лойиқ эмасдир,-— дедилар. Аллоҳ таоло:
Лекин Мен тақвога (жазо ва азобимдан қўрқишларига, иймон ва ибодат келтиришларига) ҳам, мағфиратга ҳам лойиқман. Сизни шоҳид қиламанки, Мен уни мағфират этдим!— деган жавобини берди.
(Ҳаким Термизий) "Наводирул-усул"да ривоят этган).

Киши халқнинг тазкиясидан, гуноҳларининг ювилишидан, халқнинг унга муҳаббат кўрсатишидан охиратда, албатта, мазруқ (ризқли) бўлгусидир. Ҳатто ҳафаза (инсон килмишларини ёзиб борувчи; малаклари:
— Эй Раббимиз! Сен билурсан, биз ҳам биламизки,. бу марҳумнинг мадҳу сано этилган ушбу яхшиликларидан ташқари бир қанча қусурлари ҳам бордир; энди булар не бўлғуси?—дерлар,
Жаноби Ҳақ жавобан:
"— Эй малаклар". Шоҳид бўлингким, Мен уларнинг билмаганлари бу қусурларни афв этдим. Билган нарсалари ҳақидаги шаҳодатларини ҳам қабул қилдим",— деб буюргай.
(Ибн Адийй Ибн Умар разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

Абуд-Дардо разияллоҳу анҳунинг ривоятига кўра Набиййи муҳтарам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз жаноби Ҳақдан ҳикоя қиларкан, шундай деганлар:
"Қулим Менга ширк келтирмагани ҳолда ер юзини тўлдирадиган қадар гуноҳ билан ҳузуримга келса, Мен уни дунё тўла мағфират ила қаршилагайман".
(Табароний ривоят этган).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ривоятига кўра Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан ҳикоя қиларкан, шундай деганлар:
Бир қул гуноҳ қилди-да: "Аллоҳим! Менинг гуноҳимни мағфират эт", дея ниёз қилди. Шунда жаноби Ҳақ:
Қулим гуноҳ қилди, фақат гуноҳини мағфират этувчи бир Рабби борлигини билди, деди. Сўнгра такрор ўша гуноҳни қилди-да. "Эй Раббим! Мени афв эт",— деди. Шунда Аллоҳу таборака ва таоло:
Қулим гуноҳ қилди, лекин гуноҳларни афв этувчи ёки гуноҳ учун азоб бергувчи бир Рабби борлигини билди, деди. Сўнгра яна у гуноҳга ботди. Ва яна: "Эй Раббим! Мени мағфират эт",— дея ниёз этди. Шунда Аллоҳу таборака ва таоло ҳазратлари:
Қулим гуноҳ қилди, гуноҳларни афв этгувчи ва гуноҳкорларни муоҳаза этувчи (чора кўргувчи) бир Рабби борлигини билди. Муҳаққақ Мен қулимни афв этгайман. Энди тилагига етсин,— деди.
(Бухорий ва Муслим ривоят этганлар).

Жаноби Ҳақ пайғамбарларидан бирига шундай деб ваҳий этди:
"Менинг бандаларимга айтгилким, Мен билан мағрур бўлмасинлар. Муҳаққақ Мен уларга адолатимни татбиқ этиб, уларга азоб бергайман ва шунинг учун ҳам золим бўлмагайман.
Гуноҳкор қулларимга эса айтгилким, улар ҳам раҳматимдан умидларини узмасинлар. Мағфират этишимда ҳеч бир гуноҳ менга катталик қилмайди".
(Абу Зар разияялоҳу анҳу ҳазратлари Анас разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ривоят қилишига кўра Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар:
Азиз ва Жалил Аллоҳ буюрдики:
"Мен қулимнинг заннига (эътиқодига) мувофиқман. Мени зикр этгани ерда Мен у билан биргаман. (Раҳматим. тавафиқ ва иноятим у билан биргадир)".
(Ҳадисни Бухорий ва Муслим ривоят этганлар).

Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар:
Аллоҳ таоло бир қулининг жаҳаннамга киришини амр этади. Қул жаҳаннамнинг канорида туриб атрофига боқаркан: ё Рабби! Менинг Сенга ҳусни занним бор эди, афв этишингга ишонардим, дегай. Шунда жаноби Ҳақ малакларга:
Буни ортга қайтарингиз, Мен қулимни заннига кўра тажалли этгайман!— деб буюргай.
(Байҳақий. (Суйутий "Фи будурис-софира фи аҳволил-охира"сида зикр этган) Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

"(Эй бани одам!) Тўрт хислат бордирким, булардан бири сенинг ила Маним орамдадир. Бири эса сенинг билан қулларим орасида муштаракдир. Булардан бири Менга, бириси эса сенга оиддир. Менга оид бўлгани — Менга ибодат қилиб, шерик қўшмаслигингдир; сенга оид бўлгани — қилган хайрингнинг мукофотини бергайман. Агар мағфират этар бўлсам Мен Ғафур ва Раҳимман.
Орамизда муштарак бўлганп эса ушбу: сендан дуо, Мендан қабул ва ижобатдир.
Сенинг билан қулларим орасидаги эса ўзинг учун раво кўрганинг бир нарсани қулларим учун ҳам раво кўрмагингдир".
(Абу Нуайм Анас разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

"Бу дин (Ислом дини) Ўзим учун хуш келадиган бир диндир. Унга фақат жўмардлик ва гўзал ахлоқ ярашгай. Шу боис динга мусоҳиб қолганингиз муддатда бу икки хислатга икром этинг, уларни мукаммаллаштиринг".
(Рофий ҳазрати Анас разияллоҳу анҳудан; Ибн Адийй, Уқайли, Ҳароитий, Хатиб Бағдодий, Ибн Асокир ва Қудоий ҳазрати Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

Анас разияллоҳу анҳунинг ривоят қилишича, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз жаноби Ҳақнинг шундай деб буюрганини айтган:
"Иймон келтириб яхши амаллар қилган қулларим учун жаннатда кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ва ҳеч бир кимсанинг хаёлига келмаган не-не неъматлар ҳозирладим".
(Ибн Жарир ривоят этган).

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ҳазратлари айтади: Расули муҳтарам саллаллоҳу алайҳи васаллам жаноби Ҳақнинг бундай деб буюрганини таблиғ этди:
"Қулим қиёмат кунида яхшиликлари ва ёмонликлари билан бирга келтирилади, Яхшиликлари билан ёмонликлари бир-бирига қиёслангандан кейин битта эзгулиги ортиқ келса, уни жаннатга солгайман".
(Табароний ривоят этган).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб буюрганлар:
Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳ буюрдики: "Мен ҳулимнинг заннига мувофиқман; Мени зикр этгани ерда Мен у билан биргаман. (Раҳматим, тавфиқ ва иноятим у билан биргадир.)"
Аллоҳга қасамёд қиламанки, қулининг тавбасидан Аллоҳ таолонинг севинчи сиздан бировингизнинг чексиз саҳрода йўқотган туянгизни топганингиз пайтдаги севинчдан ҳам каттадир.
"Менга бир қарич яқинлашганга Мен бир аршин яқинлашгайман, бир аршин яқинлашса, унга бир қулоч яқинлашгайман, Менга томон пиёда юриб келганга Мен югуриб пешвоз чиққайман".
(Бухорий ва Муслим ривоят этганлар).  

"Эй бани одам! Сен Мени пинҳона зикр этсанг, Мен ҳам сени шундай зикр этгайман. Мени бир жамоат ичида эсласанг, Мен сени ичида зикр этганинг кимсаларданда хайрлироқ бир жамоат ичида ёд этгайман. (Ушбу сувратда омманинг таважжуҳига мазҳар бўлгайсан.)".
(Байҳақий, Баззор саҳиҳ санад или Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этганлар).

"Эй дунё! Менга хизмат этганга хизмат эт, сенга хизмат этганнинг хизматида бўл".
(Қудоий Ибн Масъуддан ривоят этган).

"Номаҳрамга ташланган назар иблиснинг ўқларидан бир ўқдирким, ҳар ким мендан қўрққани ҳолда уни ташласа, унинг эвазига унга бир иймон бергайманким, унинг ҳаловатини қалбида сезгай".
(Табароний ва Ҳоким Ибн Масъуд ризияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этганлар).

"Ақлли кимса  вақтини уч қисмга бўлмоғи лозим. Бир соатида Тангрисига муножотда бўлмоғи, бошқа соатида нафсини назорат ва сарҳисоб қилмоғи, қолган соатини эса емак ва ичмагига бағишламоғи керак".
(Ибн Ҳиббон Абу Зар разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

"Қулимга икки қўрқув ва икки хотиржамликии жамъ этмагайман. Дунёда Мендан қўрқмаганни охиратда қўрқитганман, дунёда Мендан қўрққан кимсани охиратда азобдан эмин этгайман".
(Ибн Муборак Ҳасан Басрийдан мурсал ўлароқ ва Абу Нуайм Шаддот ибн Авсга боғлаб ривоят этганлар).

"Менга дуо этганингизда дуонгизни қабул этилмайдиган, тилаганингизни берилмайдиган, ёрдам истаганингизда ёрдам этилмайдиган замон келмай туриб маъруфлик ила амр ва мункардан сақланингиз".
(Дайламий ҳазрати Ойша разияллоҳў анҳодан ривоят этган).

Бир эзгуликни ўн баробар ёки ундан ҳам ортиғи билан қайтаргайман. Гуноҳ учун эса бир бора жазолагайман ёки мағфират этгайман. Агар қулим бир дунё гуноҳ билан ҳузуримга келса, Менга ширк келтирмаган тақдирда, уни бир дунё мағфират ила қарши олгайман".
(Муслим ва Абу Нуайм ҳазрат Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

"Қулим намозни вақтида қилса, унга азоб бермаслигимга ва жаннатга солажагимга аҳдим бор".
(Ҳоким  ҳазрати   Ойша  разияллоҳу  анҳадан  ривоят этган).

"Рўза бир қалқондирким, у билан дўзахдан сақланилгай". (Табароний "Кабир"да ва Байҳақий Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

Рўза оташдан қалқондир, рўза Маним учундир, унинг мукофотини Мен бергайман. Зеро, рўзадор емагини, ичмагини, нафсоний орзуларни фақат Мен учун тарк этгай. Рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ учун мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқдир .
(Бағавий, Табароний Башир ибн ал-Ҳассосиииадан ривоят этганлар).

"Ҳар кимсанинг аъзолари ҳаромлардан, гуноҳлардан тийилмаса, Мен учун емак-ичмагини тарк этишига аҳамият бермагайман".
(Абу Нуайм Ибн Масъуддан ривоят этган).

Жаноби Ҳақ Инжилда Исо алайҳиссаломга шундай ваҳй этди: "Ё Исо! Бани Исроилга шуни хабар берким, Менинг ризом учун рўза тутган кимсанинг танига сиҳҳат бериб, унинг ажрини кўпайтиргайман".
(Ибн Ҳиббон, Дайламий, Ар-Рофий Абуд-Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар:
Аллоҳу азза ва жалл буюрдики: "Қулларимнинг ичида Менга энг севимлиси қуёш ботган заҳоти ифторга шошилган кимсадир".
(Аҳмад ибн Ҳанбал Термизийдан ривоят этган ва ҳадис ҳасандир, деган).

Мусо алайҳиссалом: Ё Раб! Бани одам Сенга ҳандай ташаккур этади?— деб сўради. Жаноби Ҳақ:   
— Унга ато этилган неъматларнинг Менданлигини билса, шу эътироф унинг шукронасидир,— деди.
(Ҳаким Термизий Ҳасан Басрийдан мурсал ўлароқ ривоят этган).

Инжилда шундай деб ёзилган: "Неки қилсанг, ўшанга эришгайсан; қайси ўлчовда ўлчасанг, ўша ўлчовда олгайсан (неки қилсанг ўзингга қилгайсан, нима эксанг, шуни ўргайсан)".
(Дайламий "Муснад"ида Фазола ибн Убайддан ривоят этган).

Менга дуо қилмаганга, Мендан тиламаганларга ғазаб қилгайман. (Менга ёлворганларни, дуо қилганларни севгайман ва дуоларини қабул этгайман.)
(Ҳадисни Аскарий Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан яхши бир санад ила ривоят этган.)

Жаноби Ҳақ қиёмат куни (малакларга хитобан) шундай деб буюради:
"Мени (иймон ва ихлос ила) бирор кун зикр этган ёки бирор ерда гуноҳлардан бирини амалга оширишдан қўрққан кимсани жаҳаннамдан чиқарингиз".
(Термизий, Ибн Асокир, Ибн Ҳузайма ва Байҳақий Анас разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

"Мен ер юзи халқига азоб бермакни мурод қилганимда масжидларни қурган, таъмир, танзиф ва танвир этганларни, Менинг ризом учун севишганларни ва саҳар чоғларида истиғфор этганларни кўрган заҳотим уларга азоб бермакдан воз кечгайман".
(Байҳақий ҳазрати Анас разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

Менинг афв ва карамим дунёда бир муслимнинг гуноҳини ёпгандан сўнгра уни расво этмайдиган даражада буюкдир. Қулим Менга истиғфорда бўлган муддатда гуноҳини доимо афв этгайман.
(Ҳаким Термизий Ҳасан Басрий ҳазратларидан мурсал ўлароқ ва  Ўқайлий ҳам Ҳасан Басрий тариқи  билан ҳазрати Анас разияллоху анхудан ривоят етганлар

Қулларимнинг Менга қилган ибодатлари ичида энг севимлиси Менга (бошқа ривоятда — мусулмонларга) хайрихоҳлигидир.
(Аҳмад ибн Ҳанбал, Ҳаким Термизий ва Абу Нуайм ҳазрати Абу Умома разияллоҳу анҳудан, Термизий эса Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этганлар).

Менинг ризом йўлида бир-бирларини севганларга муҳаббатим собит бўлгай. Менинг ризом учун бир-бирларини зиёрат этганларга, Менинг ризом учун бир-бирларидан ёрдам ва кўмагини аямаглнларга муҳаббатим собит бўлди.
(Табароний ва Иби Абуд-Дунё Амр иби Анбасадан ривояпг этганлар).

Сиз яхшиликни умматимнинг марҳаматлиларидан истангизким, уларнинг кўлкасида яшагайсиз; чунки раҳматим уларгадир.
Хайрни тошбағирлар наздидан изламангиз; зеро, улар ғазабимга дучор бўлганлардир.
(Қудоий Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

Эй бани одам! Хазинангдан бир қисмини Менинг наздимга омонат эт. У на ёнгай, на чўккай, на ўғирлангай. Ниҳоятда муҳтож бўлганинг бир замон сенга уни бекаму кўст қайтаргайман".
(Байҳақий Ҳасан Басрий разияллоҳу анҳудан мурсал ўлароқ ривоят этган).

"Раҳматимга лойиқ бўлмоқни истасангиз, яратган халқимга шафқат ва марҳамат билан муомала қилингиз".
(Ибн Ҳиббон, Ибн Асокир ва Дайламий ҳазрати Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

Қазо ва ҳукмимга ишонган, Китобнинг (Қуръоннинг) ҳукм ва васиятига бўйсунган, берган ризқимга қаноат қилган, шаҳвоний орзуларини Менинг ризом учун тарк этган ёш бир мўмин (менинг наздимда) бир қисм малаклар даражасидадир.
(Дайламий Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

Ҳар ким бандаларимдан ҳимояга муҳтож бўлган бир заифига яхшилик қилмокчи бўлсаю бирор арзигулик нарса тополмаса, Мен унга ўзим етказиб берурман.
(Хатиб Бағдодий "Динор" тариқи ила ҳазрат Анас разияллоҳу анҳудан ривот этган).

Бир одам жаннатга кирди ва хизматкорининг даражасини ўзининг даражасидан юқори кўриб: "Ё Раб! Қулим менинг даражамдан юқорида-ку",— деди.
Жаноби Ҳаҳ:  "Унга ўз амалига,   сенга ҳам ўз амалингга мувофиқ бердим",— деди.
(Табароний  Абу Ҳурайра разияллоҳу  анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

Иблис жаноби Ҳаққа айтди:
Иззатинг ва жалолинг ҳаққи, бани одам ҳаёт экан, уни иғво қилиб йўлидан оздираман,— деди. Жаноби Ҳақ:
Иззат ва жалолим ҳаққи улар Менга истиғфор, этганлари сари Мен ҳам уларни мағфират этгайман,— деди.
(Абу Нуайм Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу ан.ҳу ҳазратларидан ривоят этган).

Қайси бир киши Қуръон ўқиш билан банд бўлиб, Менга дуо қилишга ва Мендан бирор нарса тиланишга ортмаса, Мен унга шукр этувчиларнинг савобини бергайман.
(Ибн Ҳузайфи, Шоҳин Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

Мен фақат Менга таъзим ва тазаллул қилган, бандаларим олдида кибрланмаган, ҳар кунини Менинг зикрим билан кечирган, гуноҳда доимий бўлмаган, очларни тўйдирган (нафақасининг ўз эҳтиёжига вожиб бўлганидан ортиғини фуқарога садақа қилган), ғариоларга бошпана берган, кичикларга марҳамат ва катталарга ҳурмат кўрсатганларнинг намозини қабул қилгайман. Мабодо улар эҳтиёжларини Мендан тиласалар, уларнинг тилакларини бажо қилгайман. Менга (ихлос ила) дуо этсалар, дуоларини қабул қилгайман. Мевга сидқидилдан ёлборсалар, Мен ҳам фазлу карамим билан уларга марҳамат этгайман.
Менинг наздимда у гўё жаннатлар орасида Фирдавс мислидирким, унинг мевалари камаймагай, бузилмагай, ўзгармагай (неъматлари доимийдир).
(Доруқутнийҳазрати Али разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

"(Фақат) Менинг ризом учун мутавозиъ бўлганларни дунё ва охиратда юксалтиргайман".
(Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Яъло, Табароний ҳазрати Умар разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

"Менинг ҳаққимга мулойимлик қилган, Мен учун тавозеъ этган ва ер юзида кибрланмаган кимсани юксалтириб, аълойи иллиййин мақомига етказгайман".
(Абу Нуайм ҳазрати Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

"Ғазабланган пайтида Мени эслаган кимсани ғазаб қилганим онда мағфират-ла ёд этгайман: уни ҳалок этганларим билан бирга ҳалок этмагайман".
(Дайламий ҳазрати Анас разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу айтади: Расули муҳтарам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар: Аллоҳ таоло буюрдики:
"Мендан бошқа мададкори бўлмаган кимсага зулм этувчиларга қарши ғазаб ва интиқомим шиддатлидир".
(Табароний ва Қудоий ҳазрати Али разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар),.

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим деган:
Аллоҳ таоло: "Менинг ризом йўлида севишганлар учун набийлар ва шаҳидларнинг ҳаваси келадигар даражада нурдан минбарлар бордир",— деб буюрмиш.
(Ҳадисни Термизий ривоят эгпиб, ҳадис ҳасандир, саҳиҳдир, деган).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ривоятига кўра, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
Тангри буюрдики: Ҳар Ким Менинг валий куллиримдан бирига душманлик қилса, муҳаққақ Мен унга ҳарб очгайман. Ҳеч бир қулим унга фарз қилинган нарсалардан ўзга севимли бир амал ва ибодат билан Менга яқинлаша олмагай. Қулим Менга қилган нафила ибодатлари билан ҳам яқинлашгай. Ниҳоят, уни севгайман. Уни бир карра севдимми, энди Мен у қулимнинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, шиддатла оғушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўлгайман (уни ёмон нарсаларни тингламакдан, ҳаром нарсаларга қўл чўзмакдан, ёмон йўлда юрмакдан асрагайман). Агар Мендан бирор нарса тиласа, ўшани бергайман. Менга сиғинса, муҳаққақ уни ҳимоя этгайман". (Бухорий ва Нававий ривоят этганлар).

Мўъмин қулим нафила ибодатлар билан Менга муттасил яқинлашиб келгай, ниҳоят, Менга тақарруб эта-эта (яқинлаша-яқинлаша) шу даражага етгайки, Мен уни севгайман. Бир карра уни севдимми, энди Мен у қулимнинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи бўлгайман. (Мен билан эшитиб, Мен билан кўргай, Мен билан ҳис қилгай) .
(Табароний ҳазрати Умома разияллоҳу анҳудан ривоят этган ).

"Мен Азизман, дунё ва охират иззатини истаганлар Азиз Аллоҳга итоат этсин".
(Хатиб Бағдодий ҳазрати Анас разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

Мусо алайҳиссалом: Ё Раб! Сенинг қулларингнинг қайси бири азиздир?— дея сўради. Жаноби Ҳақ:
"— Ўч олмоққа кучи етса-да, афв билан муомалада бўлган кимсадир",— деб буюрди.
(Ҳароитий Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

Мусо алайҳиссалом: "Гўдагидан ажраган бирор аёлнинг таъзиясига бориб тасалли берган кимсанинг мукофоти надир?— деб сўради. Жаноби Ҳақ:
— Уни кўлкамдан бошқа кўлка бўлмайдиган қиёмат кунида соямда сақлагайман!— деб буюрди.
(Ибн Сунний Дайламий ҳазрати Абу Бакр ас-Сиддиқ разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

Аллоҳ таоло шундай деб буюрган:
"Мен қиёмат кунида шу уч хил инсоннинг душманиман:
1.    Менинг номимга онт ичиб, сўнгра онтини бузиб, унинг  устидан чиқмаганнинг;
2.    Ҳур бир одамни қул дея сотиб пулини еганнинг;
3.    Бирор иш қилдирмоқ учун бир ишчи тутган ва ишини қилдириб бўлгач, ижарасини бермаганнинг".
(Бухорий ва Аҳмад ибн Ҳанбал ҳазрати Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

"Ақрабонгиздан хабардор бўлиб туринг. Дунёда умрингиз узун, охиратда эса сиз учун хайрли бўлгай".
(Абд ибн Ҳумайд Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят этган ).

Тавротда шундай деб ёзилган:
"Бирор кимса умрининг узайувидан ва ризқинииг мўллашувидан хурсанд бўлса, у кимса қариндош-уруғидан хабар олиб турсин"‘.
(Ҳоким Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган ва ҳадис саҳиҳдир, дсган).

"Эй бани одам! Эҳтиёжингдан ортигини фуқарога тарқатиш сен учун жуда хайрлидир. Уни қизғаниш сен учун гуноҳдир. Ўзингга зарур бўлган миқдорга эса ҳеч кимнинг дахли йўқ. Инфоқ этганингда нафақага муҳтож бўлганлардан бошла. Берган қул олган қўлдан хайрлидир".
(Байҳақий Абу Умома ризияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган)

Абу Умома разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоятга кўра, Расули Акрам саллаллоҳу алайқи васаллам ҳазратимиз Жаноби Ҳақнинг шундай деб буюрганини айтади:
"Эй бани одам! Эҳтиёжингдан ортиғини муҳтожларга базлу инфоқ этсанг, сен учун хайрлидир. Қизғансанг, сен учун гуноҳдир. Етарли миқдордаги молингдан муоҳаза этилмагайсан. Инфоқ этганда аввало нафақага муҳтож бўлганлардан бошла-гил".
(Ҳадисни Байҳақий Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят этган).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишига кўра, Аллоҳ таоло шундай деб буюрган:
"Икки ўртоқдан бири иккинчисига хиёнат этмас экан, уларнинг учинчи шериги Менман; бири бошқасига хиёнат этаркан, Мен ораларидан чиққайман" .
(Ҳадисни Абу Довуд ва Ҳоким ривоят этганлар).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ҳазратлари дейди:
Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ илҳом этган ҳадисда шундай деб буюради:
"Эй бани одам! Олдингда ўзингга етарли миқдорда неъмат бўлгани ҳолда, туғёнларга тушиб ортиқроқ бўлишини истайсан. На озга қаноат қиласан, на-да кўпдан тўймакни биласан.
Жон ва молинг эмин, хасталикдан солим эканинг ҳамда кунлик озиғинг олдингда бўлгани ҳолда тонг оттирсанг, қолган дунёга парво қилма!
(Ҳадисни Ибн Адийй ва Байҳақий ривоят этганлар).

Ибн Аббос ва Абуд-Дардо разияллоҳу анҳунинг ривоятларига кўра Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар:
Аллоҳ таоло буюрдики: "Мен муҳаққақ аввал-охир золимдан мазлумнинг интиқомини олгайман. Тағин бирор мазлумнинг ҳақсизликка учраганини кўриб туриб унга ёрдам беришга кучи етгани ҳолда мададини аяган бағритош кимсадан ҳам мазлумнинг интиқомини олгайман".
(Ҳадисни Ибн Ҳиббон ва Табароний ривоят этганлар).

"Мен ғазабланадиганим кишилардан янада ғазабланадиганим кишилар орқали ўч олгайман, сўнгра ҳаммасини жаҳаннамга солгайман".
(Табароний ҳазрати Жобирдан ривоят этган).

Аллоҳ таоло ҳазратлари қиёмат кунида шундай деб буюрган: "Менинг қўшниларим қаерда?" Малаклар:
— Кимлар Сенинг қўшнинг бўлади?— деб сўрагайлар. Жаноби Ҳақ:
"Қуръон ўқиганлар, масжидларни қурганлар ва таъмир этганлар қайдадир? (Ўшалар— қўшниларим)"—деб буюргай.
(Абу Нуайм Абу Саид ал-Ҳудрий разияллоҳу аиҳу ҳазратларидан ривоят этган).

Аллоҳ таоло шундай деб буюрмиш:
"Эй Мусо! Сен Мени кўрмассан, зеро, Мени кўрган дарҳол ўлади. Жонсиз нарсалар кўрса емрилади, яшнаб турган нарса кўрса хазон бўлади. Мени фақат кўзлари ўлимни билмайдиган, жасадлари чиримайдиган жаннат аҳли кўргай".
(Ҳаким Термизий Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

"Қулларимдан бирининг танини, молини ва ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд номаи аъмол очмоқдан уялгайман".
(Қудоий, Дайламий, Ҳаким Термизий Анас разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга шундай ваҳй этди: "Ё Иброҳим! Шубҳа йўқки, Мен ҳақиқатан олимман,  илм соҳибларини эса севаман".
(Ҳадисни ибн Абдул-Бор муаллақ ўлароқ ривоят этган).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят этилишига кўра, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимиз шундай деганлар: Аллоҳ таоло:
"Бирор мўъмин қулимнинг дунёда энг қаттиқ севадиган дўстини олганим замон у кимса сабр этиб Аллоҳдан ажр кўзласа, унинг мукофоти жаннатдир"— деб буюрмиш.
(Ҳадисни Бухорий ривоят этган).

Анас разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра, у шундай дейди: Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганини эшитдим:
"Қайсики бир қулимни кўзларидаи маҳрум этганим ҳолда у сабр қилса, кўзларининг мукофоти ўлароқ уни жаннатга солгайман".
(Бухорий ривот этган).

"Қазою қадаримга рози бўлмаган киши ўзига Мендан бўлак бир Раб изласин".
(Байҳақий ва Ибн Нажжор Анас разияллоҳу анҳудан риаоят этганлар ).

"Қулим Менинг ҳаққимга риоят этмагунча Мен ҳам унинг ҳаққига боқмагайман".
(Табароний Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

Жаноби Ҳақ Марям ўғли Исога: "Ё Исо! Аввало ўз нафсингга ўгит бериб кўр, агар бу ўгитнинг фойдасини кўрсанг, бошқаларга ҳам ўгит бер, йўқса Мендан уялгин",— деб буюрди.
(Дайламий Абу Мусо (29) ҳазратларидан ривоят этган).

"Ер юзидаги уйларим — масжидлардир. У ерда Мени зиёрат қилганлар ул масжидларни обод этганлардир".
(Абу Нуайм Абу Саид разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган ).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ҳазратларидан Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимизнинг шундай деганлари ривоят қилинади: Аллоҳ таоло буюрдики:
"Назр - тақдир этмаганим бир нарсани инсонга ато этмагай: лекин назр тақдир этганим қадарга қовуштиргай, ул назр ила бахилдан мол чиқаргайман. Шунинг учун ул кимса назр этишидан аввал бермаганини ушбу назр сифатиди Менга келтиргай."
(Ҳадисни Бухорий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Насоий Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

Абу Зар (Жундаб ибн Жунайд) разияллоҳу анҳудан Расули Акрам аллаллоху алайҳи васалламнинг шундай дегани ривоят қилади:
Аллоҳ таоло буюрдики: "Эй бандаларим! Шуни яхши билингизким, Мен зулм этмакни ўзимга ҳаром қилдим (зулмдан муназзаҳ ва муқаддасман), уни сизнинг орангизда ҳам ҳаром қилдим, зинҳор бир-бирингизга зулм этмангиз".
(Ҳадисни Абу Зар Жундаб ибн Жунайд разияллоҳу анҳудан Муслим, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят этганлар).

Ё Муҳаммад! Мен бирор нарсани ҳукм этсам, бу ҳукмим рад қилинмагай. Мен сенинг умматингни умумий бир қаҳатчилик ила ҳалок қилмаяжагимга ва уларга ўз нафсларидан бошқа душман мусаллот этмаяжагимга сўз бердим. Аммо ўзлари бир-бирларини шунчалик ҳалок этадиларки, ҳатто атрофидагилар бир бўлишса ҳам бу ҳадарини қила олмайдилар.
(Ҳадисни Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этганлар).

(Тақиқлаганларимни мустасно қилганда) қулларимга эҳсон этганим ҳамма нарса улар учун ҳалолдир. Бинобарин, ҳеч бир кимса Аллоҳнинг ҳалол қилганини таҳрим (ҳаром) эта олмагай. Мен бутун қулларимни ҳаққи қабулга мустаид қилиб яратдим; фақат шайтон улардан баъзиларига келди-да, уларни ҳақ бўлган динларидан ботилликка ундади, уларга ҳалол қилганим нарсаларни ҳаром қилмоққа ташвиқ этди ва Менинг амр этмаганим нарсаларга, Менга ширк келтиришга амр этди.
(Ҳадисни Муслим ва Сағоний Иёз ибн Химар разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).

Муҳаҳқаққи, умматим "Буни ким яратди?"— деб бир-бирларидан сўрагайлар ва буни Аллоҳ яратди деган сари бориб-бориб охири: "Аллоҳни ким яратди"— дерлар.
(Ҳадисни Муслим ва Сағаний ҳазрати Анасдан ривоят этганлар).
Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай деб буюрилган: Ҳар ким ушбу қабилдаги саволларни эшитса, яхши билсинким,   бу   саволни   хотирга   солган   шайтондир.   Бинобарин,   у Аллоҳга сиғиниб, мен Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдим, десин.

Сиздан аввал ўтган бир уммат ичида бир кимсанинг яраси бор эди: дариғига чидай олмай қўлини кесди. Қони тўхтамай, ниҳоят, ўлди. Шунда Аллоҳ таоло ҳазратлари: "Қулим Менга келишга шошилди. Шунинг учун ҳам Мен унга жаннатни ҳаром этдим",— деб буюрди .
(Ҳадисни Бухорий ва Муслим Жундаб ибн Жунайд разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этганлар).

Абу Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра, у бундай деган: Ўзига мол-дунё эқсон буюрилган кимса Аллоҳнинг ҳузурита келди. Жаноби Ҳақ унга:
"Дунёда бу мол билан нима қилдинг”— деб сўради. (Ровий айтадики, Аллоҳ ҳузурида ҳеч кимса ҳақиқатни яшира олмагай.) У одам: "Ё Раб! Сен менга мол бердинг, кишилар билан савдо-сотиқ қилдим; қарздорларга қулайлик яратиш одатим эди. Камбағаллашиб қолганларга қулайлик туғдирар, муҳтож бўлганларга муҳлат берардим", деди.
Шунда жаноби Ҳақ: "Мен қулайлик туғдиришга сендан кўра кўпроқ лойиқман",— деди ва малоикларга: "Қулимни афв этин-гиз",— деб буюрди.
Уқба бнн Амир ва Абу Масъуд ал-Ансорий разияллоҳу анҳу "Биз Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратимизнинг оғзидан шу ҳолда эшитдик",— дейдилар.
(Муслим "Саҳиҳ"да, Нававий "Риёзус-солиҳ"да ривоят этганлар).

Абу Масъуд ал-Бадрий разияллоҳу анҳудан ривоятга кўра, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдики: "Сиздан аввал ўтган бир одам сўроққа тутилди. (Номаи аъмолида) ҳеч нарса кўринмади. Бой бўлган бу одам фақат халқ билан ихтилот этар ва қарз бериш билан савдо-сотиқ қиларди. Хизматкорларига буюрар эдики, қарз олган камбағалларнинг қарзларидан кечиб юбораверинглар, деб.
Жаноби Ҳақ бу кимсаники бунақанги муомаласи сабабли малакларига шундай деб буюрди: "Сахийлик кўргазмакка Биз бу кимсадан кўра кўпроқ лойиқмиз, шунинг учун бу қулимни афв этингиз".
(Ҳадисни Муслим "Саҳиҳ"да ва Нававий "Риё‘зус-солиҳ"ида ривоят этганлар).


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио