Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

77-ҳадис

عن أنس بن مالك رضى اللهُ عنهُ قالَ: قالَ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم " انصُر أخاكَ ظالما أوْ مظلوما" قال: يا رسولَ اللهِ. هذا تنصُرهُ مظلوما فكيفَ تنصره ظالما؟ قال: " تأخذُ فوْقَ يديهِ"

Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биродарингга золим бўлса ҳам мазлум бўлса ҳам ёрдам бер”, деганларида, у ерда эшитиб турган кишилардан бири: “Бу киши мазлумгаку ёрдам беради аммо золимга қандай ёрдам беради”, деган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қўлини боши устига олади яъни қандай йўл билан бўлсада зулмдан ўзини тияди”, дедилар.
Шарҳ: Муҳожир ва ансорийларнинг ёш болалари уришиб қолиб, муҳожир бола: “Эй муҳожирлар жамоаси!” деб чақирди. Ансорий бола: “Эй ансорийлар жамоаси!” деб чақирди. Расулуллоҳ (с.а.в.) улар олдига чиқиб: “Бу нимаси, жоҳилият даъвосими?” деганларида, саҳобалар: “Йўқ эй Аллоҳнинг расули, икки болакай уришиб қолиб, бири иккинчисини дўппослади”, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Дўппосласа нима бўлибди”, дедилар. Арабларда жоҳилият даврида агар ўғли золим бўлса ҳам унга ёрдам бериб, бирга курашар эди. Уни зулмидан қайтармас эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.): “Киши мусулмон биродарига насабдаги биродари бўлмаса ҳам золим хоҳ мазлум бўлсин, ёрдамини аямасин”, дегандилар, эшитувчиларнинг бирида хато тушунча содир бўлиб, золимнинг ғалаба қозонишига ёрдам бериб, мазлумга қарши уюштирган душманчилигига кўмаклашиш керакмикан, деб худди жоҳилиятдаги каби, деб гумон қилди ва: “Эй Аллоҳнинг расули! Мазлумга ёрдам беришни тушундик. Золимга қандай ёрдам берамиз?” деган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.) унга ишни ҳақиқатини баён қилиб: “Душманлик қилувчи мазлумга зулм қилишидан олдин аввало ўз нафсига зулм қилувчидир. Демак ёрдам бериши, жони бўлган аъзоларини душманлик қилишдан ман этиш билан бўлади. Агар золим бўлса, ундан тўхтасин, мана шу ёрдами бўлади. Зулмдан ўзини тийсин, мана шу ўз нафсига ёрдам бўлади”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио