Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

57-ҳадис

عن أبى جحيفة رضى الله عنه أنّه اشترى عبدا حجّاما، فأمر بمحاجمه فكسرت وقال: نهى النبى صلى الله عليه وسلم عن ثمن الكلب وثمن الدّم ونهى عن الواشمة والموشومة وآكل الرّبا وموكله، ولعن المصوّر". 

Абу Жуҳайфа (р.а.)дан ривоят қилинади. У киши қон олувчи бир қулни сотиб олиб, қон олишда ишлатадиган асбобларини  синдиришга буюрдилар. Ўша нарса синдириб юборилди. Сўнгра у зот “Набий (с.а.в.) итнинг баҳосидан, қоннинг баҳосидан, Баданга игна билан сурат чизувчи ва чиздирувчидан, рибо ейишдан ва беришдан ман қилдилар. Ва суврат чизувчини лаънатладилар”, деди.
Шарҳ: Абу Жуҳайфа (р.а.) қон олиш билан шуғулланадиган бир қулни кўрдилар. Бу зот қон олиб пул топишни ҳаром, деб эътиқод қилардилар. Ана шу ҳаром нарсани ман этиб Аллоҳга қурбат ҳосил этишга рағбат қилиб қолдилар. Бирдан-бир йўл у қулни сотиб олиш эди. Хўжайинни ҳузурига бориб ҳалиги қон олиб пул топадиган қулни сотиб олдиларда, қўлидаги қон оладиган ускунани синдириб юборишга амр қилдилар. Абу Жуҳайфани ўғиллари ускунани синдирилиши сабабини сўраганида, у зот: “Расулуллоҳ (с.а.в.) итни нархидан ман қилиб, уни сотилмайди ҳам, нархини ейилмайди ҳам дедилар. Ва яна қон олишни касб қилиб, ризқ манбаси бўлишидан ман этдилар. Баданга игна билан сурат чизувчи ва чиздирувчидан ҳам ман қилдилар. Бирор киши Аллоҳни халқ қилган нарсасига ўзгартириш киритиши дуруст эмас. Ва яна рибо ейишидан ва беришидан ҳам ман этдилар. Рибо билан муомала қилиш Аллоҳ ва расулига нисбатан уруш эълон қилишдир. Ва яна у зот жонли сурат чизувчиларни, яъни халқ қилинган махлуқотларни суратини чизиб ўзини холиқга ўхшатишдан ман қилдилар. Қиёмат куни масхара ҳолда: Халқ қилган нарсаларингизга жон киритинглар”, дейилади. Аллоҳ Ислом умматини тўғри йўлга бошласин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио