Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

42-ҳадис

عن ابن عباس رضى الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم جاء إلى السقاية فاستسقى فقال العباس: يا فضل: اذهبْ إلى أمك فأتِ رسول الله صلى الله عليه وسلم بشراب من عندها فقال اسقنى. قال: يا ريول الله إنهم يجعلون أيديهم فيه: قال: اسقنى: فشرب منه، ثم أتى زمزم وهم يسقون ويعملون فيها فقال: أعملوا فإنكم على عمل صالح ثم قال: لولا أن تغلبوا لنزلت حتى أضع الحبل على هذه – يعنى عاتقه – وأشار إلى عاتقه.       

 Ибн Аббос (р.а.) дан ривоят қилинади. “Набий (с.а.в.) мешкобчиларни олдига келиб, сув сўрадилар. Аббос: “Эй Фазл! “Онангнинг олдига бориб, унинг ҳузуридан Расулуллоҳ (с.а.в.)га ичимлик суви келтир”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Менга сув бер!” дедилар. Эй Аллоҳнинг Расули! Улар унинг ичига қўлларини солдилар, деди. Менга сув бер, дедилар. У зот ундан ичдилар. Сўнг зам-зам олдига келдилар. Улар ундан сув берар ва қудуқдан сув тортишар эдилар. У зот: “Ишлайверинглар, албатта сизлар солиҳ амалдасизлар. Агар одамлар менга эргашиб издиҳом қилиб юбориш хавфи бўлмаганида мен ҳам тушиб мана бунга яъни бўйинга арқонни қўяр эдим”, деб бўйинларига ишора қилдилар.
Шарҳ: Мақтовли тавозуъ, олий даражадаги шариат. Расулуллоҳ (с.а.в.) одамларни қўли теккан, одамлар ичган челакдан сув ичдилар. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳожиларга сув улашилаётган жойга келдилар. У ерда Аббос (р.а.) бор эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Менга ҳам сув бергин”, дедилар. Аббос (р.а.) ўғиллари Фазлга: “Эй Фазл! уйга бориб, Расулуллоҳ (с.а.в.)га бундан кўра тозароқ сув олиб келгин”, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ундай қилма! Мана шу сувдан беравер”, дедилар. Аббос (р.а.) эса: “Эй Аллоҳнинг расули! Одамлар бу сувга қўлларини тиқиб олишган. Биз сизга уйимиздаги тоза сувдан келтирайликми?” дегандилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Йўқ, одамлар ичаётган сувдан беринглар”, дедилар. Аббос (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)ни рағбатларини амалга ошириб, челакни узатдилар. Сув берилган эди, ўша сувдан ичдилар. Кейин замзам қудуғи олдига бордилар. Бани Мутталиб фарзандлари у қудуқдан сув чиқариб, одамларни сув билан таъминлашаётган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни шижоатлантириб, мақтаган ҳолда: “Жидду-жаҳд билан ишлаб қолинглар, чунки сизлар яхши иш устидасизлар. Агар бу ерга тушиб, сизлар билан бирга сув чиқаришимда одамларга машаққат туғдириш ҳолати бўлмаганида, уловимдан тушиб, бўйнимда арқон олиб, сизлар каби одамларни сув билан таъминлар эдим”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио