Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

23-ҳадис

عن ابن عباس رضى الله عنهما أن النبى صلى الله عليه وسلم بعث معاذا إلى اليمن فقال: أدعهم إلى شهادة أنْ لا إلــه إلاّ اللهُ وأنى رسول الله فإن هم أطاعوا لذلك فأعلمهم أن الله افترض عليهم خمس صلوات فى كل يوم وليلة فإن هم أطاعوا لذلك فأعلمهم أن الله افترض عليهم صدقة فى أموالهم توخذُ من أغنيائهم وترد على فقرائهم".

Ибн Аббос ) р. а.)дан ривоят қилинади: Набий (с.а.в.) Муоз (р.а.)ни Яманга жўнатдилар. “Уларни “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Мен Аллоҳнинг Расули” эканлигимга шаҳодат келтиришга даъват қил, итоат қилсалар Аллоҳ уларга бир кеча кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдир. Бунга ҳам итоат қилсалар уларга Аллоҳ молларидан садақа қилишни яъни закот беришни фарз қилганини ўша садақа бойлардан олиниб, камбағалларга қайтарилишини билдир”, дедилар.
Шарҳ: Набий (с.а.в.) Муоз ибн Жабални Яман аҳлига волий қилиб жўнатиб, лозим кўрсатмаларни ҳам ўргатдилар. Эй Муоз! Аввало уларни “Лаа илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимасига чақиргин, чунки мана шу калима аввалги асос бўлиб, мукаллаф бу билан ширк доирасидан Ислом доирасига чиқади. Агар чақириқларингни қабул қилиб, мусулмон бўлишса диннинг фарзи ва аввалги устуни бўлмиш намозни ўргатгин. Ундан кейин бойларнинг молларидан олиб, камбағалларга бериладиган зокотни фарзлигини ўргатгин, чунки у Аллоҳнинг молдаги ҳаққи бўлиб, бадавлат кишилардан олинадида, мусулмонларнинг ҳақдорларига тарқатилади. Набий (с.а.в) “Камбағалларига тарқатилади” дейиш билан гўёки камбағалларга собит мулки қилиб берилишини уқтирмоқдалар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио