Заиф ва уйдирма ҳадислар

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Уйдирма ҳадисларни таниш йўллари

Мушкулот шуки, бугун замондошимиз ҳар эшитган ҳадисни соғлом деб қабул қиляпти, уларни манбалардан тадқиқ этиш ва сиҳҳатини аниқлаш имконига эга эмас. Чунки мавзуъот китобларини кўрмаган, қўлига етиб бормаган. Шунинг учун манбаси кўрсатилмаган ва шубҳали кўрилган ҳадислар мутлақо мавзуъот китобларидан тадқиқ этилиши керак. Мурожаат қилса бўладиган машҳур манбалар ушбулардир:

 

1. Мақдисий (в.507/1113):«Тазкиратул-мавзуъот».

2. Ибн ал-Жавзий (в.597/1225):«Китабул-мавзуъот».

3. Умар ал-Мавсимий (в. 622/1225); «Ал-Мурний анил-ҳифз вал-китаби».

4. Соғоний (в. 650/1252); «Ал-Мавзуъот».

5. Суютий (в.911/1505); «Ал-Лаолиул-маснуа фил аҳодисил-мавзуъа».

6. Ибн Арроқ(в.963/1556); «Танзиҳуш-шариа».

7. Ғаттоний(в.986/1578):«Тазкиратул-мавзуъот».

8. Али ал-Қорий (в. 1014/1605): «Ал-маснуа фил-маърифатил-ҳадисил-мавзуъа».

9. Шавқоний (в. 1250/ 1832): «Ал-Қоваидул-мажмуъа фил-аҳодисил-мавзуъа».

 

Муҳаддис олимлар аввалги замонларда ҳадис тўқиганлар билан қаттиқ-қаттиқ мужодалалар қилишган ва ундай кишиларни бир-бир аниқлаб, уларни рад ва тор-мор этиб, уларнинг қандай одам эканликларини табақот (биографик) китобларда келгуси авлодларга танитиб кетишган. Уларнинг кимлигини билиш учун шунақа асарларга мурожаат қилинса кифоядир. Уйдирма ҳадисларни танишнинг яна бир усули муҳаддислар ўртага қўйган мезонларни билишдир. Ҳадис манбаларида санади бўлмаган ҳадис қабул этилмаганидек, у санадда ҳадис тўқувчи бир ровийнинг бўлиши ҳам у ҳадисни рад этиш учун етарли бир сабабдир. Бошқа томондан муҳаддислар соғлом бир ҳадиснинг Қуръонга, саҳиҳ ҳадисларга, ижмоъга, диний қоидаларга, ақлга, қатъий тарихий воқеаларга зид бўлмаслик шартларини келтиришгандир. Бошқача айтганда, ҳадиснинг лафзларида асло бузуқлик бўлмаслиги керак.

 

Хулоса

 

Олимми, мутафаккирми, муаллимми, воиз, имом, муфтийми ё ёзувчими, ким бўлса ҳам, ўзлари қўллаётган ҳадислар масаласида ниҳоятда талабчанлик қилишлари, хоссатан уйдирма ҳадисларни қўллашдан кескин қочишлари керак. Ҳадис айтишни табиий ва оддий бир иш деб ўйламасдан, ҳадиснинг динда иккинчи манба эканини ва динни шакллантирганини унутмаслик даркор. Заиф ва уйдирма ҳадисларни ажратмасдан саҳиҳ ҳадис каби айтиб юриш диний нуқтаи назардан ҳаромлигини ва ман этилганини унутмайлик. Ҳар бир ҳадиснинг ҳукми ва амал йўналиши фарқли бўлгани учун уларнинг ҳар бири ўзининг ҳақли ўрнига қўйилиши, саҳиҳга саҳиҳ, заифга заиф ва уйдирмага уйдирма дейилиши, бир-бирларига мутлақо аралаштириб юборилмаслиги борасида етарли талабчанлик кўрсатилиши илмий дурустликнинг бир таянчидир. Ҳадисларни сиҳҳат нуқтаи назаридан манбалардан ўрганиш ёки ишнинг билимдонларидан сўраш тушунчаси, шуури ва малакасини оммага ўргатиш ва ёйиш лозимдир.

 


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио