Заиф ва уйдирма ҳадислар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Уйдирма ҳадисларга мисоллар

«Дунё охиратнинг экинзоридир» (Соғоний, «Ал-Мавзуъот», 111; Алиал-Қорий, «Ал-Маснуа», 71; «Асрорул-марфуа», 206; Саховий, «Фатҳул-муғийс», 260; Ажлуний, «Кашфул-хофо», 1ж. 412; Шавқоний, «Ал-Қоваидул-мажмуа», 272).

 

«Дунё бир қоя устида, қоя эса ҳўкиз устида жойлашгандир. Ҳўкиз шохини қимирлатган пайтда қоя силкинади ва ер қимирлайди, у зилзиладир» (Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, «Ал-Манорул-муниф», 78).

 

«Кибрланганга жавобан кибрланиш садақадир» (Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 175; Ажлуний, ў.а. 1ж. 333; Дарвиш ал-Ҳут, «Аснал-матолиб», 171).

 

«Олимларнинг сиёҳлари шаҳидларнинг қонидан афзалдир» (Али ал-Қорий, ў.а. 303; Шавқоний, ў.а. 278;Ажлуний, II ж. 200; яна қаранг: Саховий, ў.а. 442).

 

«Фосиқ (тўғрисида гапирилса) ғийбат бўлмайди» (Али ал-Қорий, ў.а. 367; Суютий, «Ад-Дура-рул-мунташира», 424; Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 134; Албоний, «Силсилатул-аҳодис аз-заифа вал-мавзуъа», II ж. 53).

 

«Озгина садақа ҳам кўп балоларни даф қилади» (Саховий, ў.а. 311; Али ал-Қорий, «Асрорул-марсруа», 234; Ажлуний, ў,а. I! ж. 23).

 

«Вақти ўтмасдан олдин намозни ўқишга, ўлмасдан олдин тавба қилишга шошилинг» (Соғоний, ў.а. 96; Албоний ў.а. I ж. 174).

 

«Олимнинг уйқуси ибодатдир» (Али ал-Қорий, ў.а. 359; Ажлуний, ў.а. II ж. 329).

 

«Туз сизларга кераклидир, чунки етмиш дардга даводир»; бошқа қавлда: «Ё Али, туз керакдир, чунки у етмиш дардга даводир» (Ибн ал-Жавзий, ў.а. II ж. 289; Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 55; Шавқоний, ў.а. 161; Суютий, «Ал-Лаолиул-маснуа», II ж. 179; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 284).

 

«Шубҳасиз, гул пайғамбарнинг теридан яратилган» (Саховий, ў.а. 159)

 

«Овқатни пуфлаш баракани кетказади» (Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 65).

 

«Бир соат фикрлаш олтмиш йиллик ибодатдан яхшидир» (Али ал-Қорий, «Ал-Маснуа», 53; «Асрорул-марфуа», 175; Ажлуний, ў.а. 1 ж. 310-311).

 

«Мен синиқ қалблар билан биргаман» (Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 137; Саховий, ў.а. 123; Шайбоний, «Тамйизут-тоййиб», 41; Ажлуний, ў.а. I ж. 327-328; Ибн ал-Жавзий, ў.а. II ж. 245).

 

«Аллоҳ илк яратган нарса ақлдир» (Соғоний, ў.а. 94; Али ал-Қорий, «Асрор ул-марфуа», 154; Саховий, ў.а. 163; Ажлуний, ў.а. I ж. 263).

 

«Мен ҳикмат уйиман, Али унинг эшигидир» (Ибн ал-Жавзий, ў.а. 349; ва яна: Ибн Арроқ, «Танзиҳу шаркат шариатул-марфуа», I ж. 377-378; Саховий, ў.а. 123-124; Ажлуний, ў.а. I ж. 203-204; Шавқоний, ў.а. 348).

 

«Кўп гапирган кўп янглишади» (Саховий, ў.а. 499; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 459-460).

 

«Гўзал юзга боқиш ибодатдир» (Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 62; Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 355).

 

«Қийин аҳволга тушиб қолсангиз, қабристондагилардан ёрдам сўрангиз» (Абдураҳмон Абдуллоҳ, «Мавзуъ ва заиф ҳадисларнинг ақидага таъсири», 42).

 

«Аллоҳдан қўрқмагандан қўрқ» (Али ал-Қорий, ў.а. 344; Саховий ў.а. 500; Шайбоний, ў.а. 191).

 

«Шахмат ўйнаган кимса малъундир» (Али ал-Қорий, ў.а. 343-344; Саховий, ў.а. 500; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 462).

 

«Умматимнинг олимлари Бани Исроилнинг пайғамбарлари кабидир» (Али ал-Қорий, ў.а. 340; Ажлуний, ў.а. II ж. 64; Албоний, ў.а. I ж. 679).

 

«Инсонлар йўл бошловчиларнинг динидадир» (Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 508).

 

Шу жумладан, аёлларни камситувчи мазмундаги уйдирма ҳадислар ҳам халқ орасида кенг тарқалган:

 

«Аёллар уйнинг чироғидир, лекин уларга ўқиш ва ёзишни ўргатмангиз» (Ажлуний, ў.а. II ж. 316).

 

«Аёллар билан маслаҳатлашинглар. Сўнгра айтганларининг тескарисини қилинглар» (Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 225; Саховий, ў.а. 297; Шавқоний, ў.а. 129; Ажлуний, ў.а. II ж. 3).

 

«Сизлардан ҳеч ким маслаҳатлашмасдан бир иш қилмасин. Агар маслаҳатлашишга ҳеч бир кимса топмаса, бирорта хотин билан маслаҳатлашсин, аммо унинг деганининг тескарисини қилсин. Чунки унинг (аёл кишининг) айтганининг зиддини қилишда барака бордир» (Али ал-Қорий, ў.а. 226; Шавқоний, ў.а. 130).

 

«Хотинга итоат пушаймонлик келтиради» (Ибн ал-Жавзий, ў.а. II ж. 272-273; Али ал-Қорий, ў.а. 226; Саховий, ў.а. 297).

 

«Хотинлар бўлмасайди, эркаклар жаннатга кирарди» (Албоний, ў.а. 140).

 

«Дунё - охират» мувозанатининг бузилишига сабаб бўладиган, дунёнинг ва ҳаракатнинг зиддига тўқилган, яъни, фақирликни ёқлаб уйдирилган ҳадисларга ҳам мисол келтириб ўтмоқчимиз. Чунки бу хил «ҳадис»лар ҳам замондошларимизга салбий таъсир кўрсатиб, одамларни дунёдан, тирикчилик ҳаракатидан ва бойлиқдан кўнглини совутмокда. Бу борада ҳам халқимизнинг кўзини ва фикрини очишимиз даркор.

 

«Фақирлик менинг фахримдир, мен у билан фахрланаман» (Али ал-Қорий, ў.а. 254; «Ал-Маснуа», 97; Ажлуний, ў.а. II ж. 87; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 303).

 

«Бу умматнинг энг хайрлилари фақирларидир. Энг тез жаннатга кирадиганлари заифларидир» (Албоний, ў.а. II ж. 40).

 

«Фақирлар билан бирга бир жамоат бўлинг, чунки қиёматда уларнинг давлати бўлади» (Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а, 140).

 

«Дунё бир лошдир, уни қўлга киритишни истаганлар эса, итлардир» (Соғоний, ў.а. 96; Ажлуний, ў.а. I ж. 409).

 

«Дунё охират одамларига ҳаром, охират дунё одамларига ҳаром, дунё билан охират эса, Аллоҳ одамларига ҳаромдир» (Албоний, ў.а. I ж. 105).

 

«Саломат узлаттадир» (Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 222).

 

«Ҳар бир уммат учун калит бор. Жаннатнинг калитлари мискин ва фақирлардадир. Улар қиёмат кунида Аллоҳ билан бирга бўладилар» (Ибн ал-Жавзий, ў.а. III ж. 141).

 

«Дунёни тарк этиш сабр иши бўлиб, Аллоҳ йўлида қилич солдиришдан ҳам оғирдир. Дунёни тарк этган кимсага Аллоҳ мутлақо шаҳид савобича савоб беради» (Албоний, ў.а. I ж. 408; Фақирлик мақталган, лекин сиҳҳат ҳолати танқид қилинган бошқа ҳадислар учун қаранг: Йилдирим Аҳмад, «Тасаввуф тамал таълимотининг ҳадислардаги манбалари», 399-403).

 

«Ҳар нарсанинг калити бордир. Жаннатиинг калити сабрли фақир ва мискинларни севишдир. Улар қиёмат кунида Аллоҳ билан бирга бўладилар» (Ибн Арроқ, ў.а. II ж. 286).

 

«Аллоҳ дунёга дедики: «Эй дунё! Менинг волийларимга бор, аммо уларга ҳийла ва фитна солма. Менга хизмат (ибодат) этганга икром қил, сенга хизмат (итоат) этганга азият бер» (Ибн ал-Жавзий, ў.а.Ш 136).

 

«Аллоҳ бойга бой бўлгани учун мулозамат қилган фақирни лаънатлайди ва ундан одамнинг динидан учдан бири кетади» (Ибн Арроқ, ў.а. II ж. 287; ёки яна қаранг: Саховий, ў.а. 477; Ажлуний, ў.а. II ж. 242; Мазкур ҳадисни заиф деганлар ҳам, уйдирма деганлар ҳам бор. Бу ҳақда қаранг: Соғоний, 96; Али ал-Қорий, «Асрорул-марсруа», 188;Суютий,ў.а. 191; Ажлуний, ў.а. II ж. 344-345).

 

Муборак ой, кун ва кечаларга алоқадор ҳам анча-мунча заиф ва уйдирма ҳадисларга дуч келамиз. Турли жойларда бу хил ҳадислар тилдан-тилга кўчиб юришини, айниқса, ўша муборак кечаларда бўладиган суҳбатларда улар саҳиҳ ҳадислар каби одамларга етказилаётганини кўряпмиз. «Хусусан, кун ва кечалардаги намозларга доир ҳадислар, якшанба куни ва кечаси ўқилган на-мозлар, душанба куни ва кечаси ўқилган намозлар билан хафтанинг бошқа кунларига алоқадор намозларга доир ҳадисларнинг ҳаммаси ёлғондир. Шаъбоннинг ўртасидаги кечада ўқилган намозга оид ҳадислар ҳам уйдирмадир»

 

«Ким шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси минг марта Ихлос сурасини юз ракат намозда ўқиса, у кимса ўлиб дунёдан кўчмасдан аввал Аллоҳ унга тушида юз нафар фариштани туширади, у фаришталардан ўттизи уни жаннат билан, ўттизи жаҳаннамдан нажот топгани билан суюнчилашади. Ўттизи эса, уни хато иш қилиб қўйишдан қўрийди, ўн нафари унга душманлик қилувчиларга тузоқ қўяди» (Суютий, «Жомиъус-сағир» II ж. 50).

«Ким ражаб ойининг илк кечаси шомдан кейин йигирма ракат намоз ўқиса... кўприкдан савол-жавобсиз ўтади» Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 95-96; Али ал-Қорий, «Асрорул-марфуа», 440).

 

«Ким ашуро куни рўза тутса, Аллоҳ унга 60 (олтмиш) йил ибодат қилгандек савоб ёзади» (Али ал-Қорий, ў.а. 402).

 

Ейиш-ичишга алоқадор ҳам халқ тилида баъзи «ҳадис»лар юради. Қовоқ, патлижон, анор, узум, бақлажон, тарвуз, мош, гуруч ва ҳоказо емишларнинг фазилатларига оид сўзларни Ҳазрати Пайғамбарга боғлашга ҳаракат қилинади. Мисол учун, «Патлижон ҳар дардга даводир» деган сўз уйдирма ҳадислар сирасига киради (Ибн Қаййим ал-Жавзиййа, ў.а. 51; ва ҳ).

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио