Заиф ва уйдирма ҳадислар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Заиф ҳадисларга мисоллар

Бугун энг катта муаммо, юқорида таъкидланганидек, заиф ҳадиснинг заифлиги айтилмасдан, саҳиҳ ҳадис каби ривоят қилинишидир. Ҳолбуки, нақл этилаётган ҳар бир ҳадис, хусусан заиф ҳадис, хоҳ у билан амал қилинсин, хоҳ амал қилинмасин, қандай ҳадис эканлиги айтилиши шарт.

Саҳиҳ ҳадис билан аралаштириб юборилган ҳамда халқ орасида машҳур бўлиб кетган заиф ҳадислардан бир нечтасини мисол тариқасида келтирамиз:

 

«Уч сабаб туфайли арабларни севинглар: чунки мен арабман, Қуръон араб тилида ва жаннат аҳлининг лисони арабчадир» (Ибн ал-Жавзий ал-Жавзий, «Китабул-Мавзуъот» II жилд, 41-бет; Дарвиш ал-Ҳут, «Аснал-Матолиб», 49; Ажлуний, «Кашофул-Хофо», I ж. 54; Албоний, «Силсилатул-аҳодис аз-заифа вал-мавзуъа», I ж. 293).

«Умматимнинг ихтилофи раҳматдир» (Олимлар мазкур ҳадиснинг «санади йўқ», дейишади. Қаранг: Али ал-Қорий, «Асрорул-Марфуа», 108; Саховий, «Мақосидул-ҳасана», 46-47; Шайбоний, «Тамйизут-той-йиб», 16; Ажлуний, ў. а. I ж. 64; Албоний, ў. а. I ж. 14).

«Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир» (Али ал-Қорий, ў.а. 359; Суютий, «Ад-Дурарул-мунташира», 402; Шавқоний: «Ал-Фавоидул-мажмуа», 250; Саховий, ў. а. 526-527; Дарвиш ал-Ҳут, ў. а. 507).

«Амалларнинг энг хайрлиси ўртачасидир» (Суютий, ў. а. 221; Саховий, ў. а. 245-246).

«Бир ғазовотдан келаётган пайтларида ҳазрати Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кичик жангдан катта жангга қайтдик», дедилар. Шунда саҳобалар: «Катта жанг нима?» деб сўрашди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Нафсга қарши курашдир», дедилар» (Суютий, «Жомиъус-сағир», II ж. 253; Али ал-Қорий, ў. а. 211-212; Дарвиш ал-Ҳут, ў. а. 308; Ажлуний, ў. а. I ж. 424-425).

«Умматимдан ким динига оид қирқ ҳадис ёд олган бўлса, уни Аллоҳ таоло қиёмат куни фақиҳ ва олимлар зумрасида тирилтиради» (Имом Нававий мазкур ҳадиснинг барча (етиб келиш) йўлларини заиф дейди. Яна қаранг: Саховий, ў.а. 480-481; Шавқоний, ў. а. 290-291; Ажлуний, ў.а. II ж. 246-бет).

«Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқишдир» (Саховий, ў. а. 265-266; Дарвиш ал-Ҳут, ў. а. 229; Ажлуний, ў. а. I ж, 421; Суютий, «Ад-Дурарул-Мунташира», 245; Шайбоний, ў. а. 95).

«Мўминнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинг, чунки у Аллоҳнинг нури билан боқади» (Ибн ал-Жавзий, ў. а. III ж. 143; Саховий, ў. а. 38-39; Шавқоний, ў. а. 244; Ажлуний, ў. а. I ж. 41-43; Албоний, ў. а. IV ж. 299).

«Таҳорат устига таҳорат (олиш) нур устига нурдир» (Суютий, ў. а. 416; Саховий, ў. а. 523; Дарвиш ал-Ҳут, ў.а. 519; Ажлуний, ў. а. II ж. 336).

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио