Заиф ва уйдирма ҳадислар

Кейинги >  

Заиф ва уйдирма ҳадислар ва уларни саҳиҳ ҳадислардан фарқлаш масаласи

Ҳозирги кунда энг кўп тарқалган ачинарли одатлардан бири заиф ва мавзуъ (уйдирма) ҳадисларни саҳиҳ ҳадисдек тақдим қилишдир. Хусусан, маъруза, суҳбат ва анжуманларда заиф ва уйдирилган ҳадислар келтирилмоқда. Мақола ё китобларда ҳадислардан фойдаланиляпти, аммо улар ҳақида етарли маълумот берилмаяпти. Бу эса ўта жиддий камчиликдир. Баъзи ҳолатларда бу каби хатоларга етук олимлар ҳам йўл қўяётгани ва кераклича аҳамият бермаётгани ёзган асарлари ва маърузаларидан маълумдир.

Машҳур олимлардан Юсуф Қарзовий шундай ёзади: «Кўплаб Ислом диёрларида имом-хатиблар ва воизлар тунда ўтин тўпловчиларнинг ҳолига тушиб қолишган. Саҳиҳ ёки ҳасан санади бўлмаса ҳам, халққа манзур бўладиган ҳадисларни олаверишади. Қаерда жума мавъизасида ёки суҳбатда иштирок этмайин, албатта заиф, ҳатто ўта заиф, баъзан уйдирма ҳадислардан бир шингил эшитаман».

Юсуф Қарзовий ибн Ҳажар ал-Ҳайсамийнинг «Ал-Фатво ал-ҳадисийа» деган асаридан нақл қилишича, у зот ўз давридаги имом-хатиблардан маърузаларида ишлатаётган ҳадисларнинг ровийларини билишни, улар ҳақида маълумот келтиришни, саҳиҳ ва саҳиҳ бўлмаган ҳадисларни бир-бирига аралаштириб юбормасликни, акс ҳолда вазифасидан озод қилинишини ҳукумат раҳбарларидан талаб қилган экан. Юсуф Қарзовий бугун ҳам худди шу тажрибани амалга ошириш керак, деган фикрни илгари суради.

Ҳадис илми ҳақида халқимизнинг маълумоти жуда оз ва заиф. Шунинг учун минбарларда ё тўй-маъракаларда тақдим қилинаётган ҳадислардан саҳиҳ эмасларини ажратиб олишга одамларнинг қурблари етмайди. Натижада, илмига сал ишонилган кишилардан эшитган ҳадисларни ҳеч тараддудсиз қабул қилмоқдалар. Афсуски, бу ҳақда кенгроқ маълумот берадиган қўлланма ҳам йўқ, халқ турли маърузаларда ё газета-журналлардаги мақолаларда келтирилаётган ҳадислар билан кифояланиб қолмоқда.

 


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио