Мишкотул масобиҳ

Кейинги >  

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

1. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё топиш ёки хотин олиш мақсадида бўлса, ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга биноан бўлади. Муттафақун алайҳ.

 

Изоҳ: Умар ибн Хаттоб – адавий, қурашийдирлар. Рошид халифаларнинг иккинчиси. Саҳобалар ичида биринчи бўлиб «Амирул-мўминийн» деб номланган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Ҳафс – яъни, шер, деб лақаб қўйганлар. Форуқ лақаблари эса ҳақ билан ботил ўртасини ажратганлари учун берилган. Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) дан кейин ўн учинчи ҳижрий санада халифаликка байъат олганлар. Халифалик даврларида жуда кўп мамлакатлар фатҳ қилинган. Йигирма учинчи ҳижрий санада Мадинада Абу Луълуъ номли насроний қул томонидан шаҳид этилганлар.

У кишидан беш юз етмиш учта марфуъ ҳадис ривоят қилинган. «Икки саҳиҳ» китобида саксон битта ҳадислари бор.

Имом Шофеъий бу ҳадисни диннинг ярми деганлар. Сабаби диннинг зоҳири илм, ботини эса ниятдир. Аҳмад эса Исломнинг учдан бири деганлар. Бунинг боиси, банданинг касби уч нарса: ният, тил ва бошқа аъзолар билан бўлади. Буларнинг бири, балки афзали ният бўлиб, унинг ўзи ҳам ибодат бўлиши мумкин. Чунки Пайғамбар (с.а.в.): «Мўминнинг нияти амалидан яхшидир», деганлар. Бошқа бир ривоятда бундан ҳам зиёда қилиб: «Аллоҳ (азза ва жалла) банданинг нияти учун амалига бермаган нарсани беради», деганлар. Яна бир сабаби ниятда риё бўлмайди, амалда эса риё бордир.


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио