Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

343-боб. Ғойибдан дуо қилишнинг фазли ҳақида

Аллоҳ таоло: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари имон билан ўтган зотларни мағфират қилгин» (Ҳашр сураси, 10-оят), «Ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг» (Муҳаммад сураси, 19-оят), Иброҳим алайҳиссалом ҳақларида хабар бериб, «Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгин» (Иброҳим сураси, 41-оят), Нуҳ алайҳиссалом ҳақларида хабар бериб: «Парвардигорим, Ўзинг мени, ота-онамни, менинг уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни, барча мўмину мўминаларни мағфират қилгин» (Нуҳ сураси, 28-оят), деб айтган.

 

1042/1. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирон бир мусулмон банда ғойибдан биродарига дуо қиладиган бўлса, фаришта: сенга ҳам ўша (дуонинг) мислидек бўлсин, дейди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Муслимнинг бошқа ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг ғойибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал биродарига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта «Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин», дейди», деганлар.

 

1043/2. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ижобати тез бўлувчи дуо ғойиб кишининг ғойибдаги кишига қилган дуосидир», дедилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий буни заиф, деганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио