Билингки, юқорида зикр қилганимиздек, дуодан мақсад қалбни жамлашликдир. Бунга далиллар кўп. Зикр қилмасак ҳам, билинарли. Лекин табаррук бўлиши учун ҳадисдан келтирамиз.
1041/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан ижобат қилишига ишонган ҳолда Унга дуо қилинглар. Билингларки, албатта Аллоҳ таоло беэътибор, ғофил қалбдан бўлган дуони қабул қилмайди», дедилар. Термизий ривоятлари, иснодида заифлик бордир.
|