841/1. Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга отда ўрнаша олмаслигимдан шикоят қилганимда қўллари билан кўкрагимга уриб,
«Аллоҳумма саббитҳу важъалҳу ҳадиян маҳдийя», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳим, уни (отда) мустаҳкам турувчи саботли ва ҳидоятли қилгинки, ўзгаларни ҳам ҳидоятга етакловчилардан бўлсин».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
|