Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

280-боб. Кишининг яхшилик қилган шахсга дуоси ҳамда ана шуни яхшиликка йўйиб мақташи ҳақида

804/1. Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага борганларида, у зотнинг таҳоратлари учун сув олиб бориб қўйдим. У зот чиқиб, «Буни ким қўйди?» дедилар. Ибн Аббос (р.а.) қўйганлари хабар берилганда,

 «Аллоҳумма фаққиҳҳу» («Аллоҳим, уни фақиҳ қилгин»), дедилар». Имом Муслим ривоятлари.

Имом Бухорий ривоятларида

 «Фаққиҳҳу фид дийни», яъни динда фақиҳ қилгин, деб зиёда қилинган.

 

805/2. Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўъжизаларини ўз ичига олувчи узун ҳадисда келтирилишича, «Кечанинг ярмида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетаётганларида мен ёнларида эдим. У зотни мудроқ босиб, уловларидан оға бошладилар. Мен у зотни уйғотмасдан ўринларига маҳкамлаб қўйдим. Ҳаттоки, уловларида яхши ўрнашиб олдилар. Сўнгра кечанинг кўп қисми ўтганда кетатуриб уловларидан яна оға бошладилар. Мен у зотни уйғотмасдан яна маҳкамлаб қўйдим. Ҳаттоки, уловларида мўътадил бўлдилар. Сўнгра саҳар охири бўлганда кетатуриб, аввалги иккисидан кўра қаттиқроқ оғиб, йиқилай дедилар. Бориб маҳкамлаб қўйдим. У зот бошларини кўтариб «Ким бу?» дедилар. «Абу Қатода», дедим. «Қачондан бери бу ҳолда мен билан кетяпсан?» дедилар. Мен: «Шу кечадан бери сиз билан кетяпман», деганимда у зот: «Набийсини (кузатиш ила) ҳимоя қилганингдек, Аллоҳ сени ҳимоя қилсин», дедилар», деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

806/3. Усома ибн Зайддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга яхшилик қилинса, бажарувчисига

 «Жазокаллоҳу хойрон», яъни Аллоҳ яхшилик ила мукофотласин, деса, мақташнинг энг етугини қилибди», дедилар. Термизий ривоятлари.

 

807/4. Абдуллоҳ ибн Абу Рабийъадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан қирқ минг қарз сўрадилар. Сўнгра, уни менга қайтариб,

 «Барокаллоҳу фий аҳлика ва малика», («Аллоҳ аҳлингга ва молингга барака берсин»), дедилар. Албатта салафларнинг мукофотлашлари уни адо этиш ва мақтов эди». Насаий, Ибн Можа ва Ибн Суннийлар ривоятлари.

 

808/5. Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалийдан (р.а.) ривоят қилинади: «Жоҳилият даврида Хасъам қабиласида бир уй бор эди. Уни Каъба ал-Ямониййа ёки Зул халаса, деб айтишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Зул халасадан (уни йўқ қилиб) бизни хурсанд қилмайсанми?» дедилар. Мен Аҳмас қабиласидан бўлган бир юз эллик отлиқ билан сафарбар бўлдим. Биз у ерни бузиб, учратган кишиларимизни қатл қилдик. Келиб, у зотга хабарини берганимизда бизни ва Аҳмасни дуо қилдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа бир ривоятда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳмаснинг отлиқлари ва пиёдаларига беш марта барака тилаб дуо қилдилар, дейилган.

 

809/6. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Замзам олдига келганларида саҳобалар ундан ичиб ўша ерда ишлашаётган эди. Шунда у зот: «Ишланглар, чунки сизлар солиҳ амал қиляпсизлар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио