783/1. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ойнага қарасалар,
«Алҳамду лиллаҳи, Аллоҳумма кама ҳассанта холқий фаҳассин хулуқий», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, яратилишимни яхши қилганингдек, хулқимни ҳам яхши қилгин».) Ибн Сунний ривоятлари.
784/2. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар юзларини ойнага қаратсалар,
«Алҳамду лиллаҳиллазий савва холқий фаъаддалаҳу ва каррама сурата важҳий фаҳассанаҳа ва жаъаланий минал муслимийн», деб айтардилар. (Маъноси: «Яратилишимни мутаносиб қилган ва кўринишимни мукаррам ва чиройли этган ҳамда мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».) Ибн Сунний ривоятлари.
|