Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

260-боб. Мажлисдан турган пайтда айтиладиган зикрлар

758/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир мажлисда ўтирганида шовқин-сурон кўпайиб кетса, мажлисдан туришидан олдин

 «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка», деб айтса, ана шу мажлисда содир бўлган гуноҳлари кечирилади», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб тавба қиламан».) Термизий ривоятлари.

 

759/2. Абу Барзадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишни тугатиб, мажлисдан туришни хоҳласалар,

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка», деб айтардилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули, сиз бир сўз айтдингиз, буни аввал айтмаган эдингиз», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шу калималар мажлисда бўлган нарсаларга каффоратдир», дедилар. Абу Довуд ривотлари.

Имом Ҳоким ҳам мана шу ҳадисни «Мустадрак» китобида Оиша (р.а.) ривоятидан саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.

 

760/3. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Кимки (Қиёмат кунида) тўлиқ ўлчов ила унга (савобни) ўлчанишини яхши кўрса, мажлиснинг охирида ёки ундан турган пайтда

 «Субҳана роббика роббил иззати ъамма ясифувн ва саламун ъалал мурсалийн вал ҳамду лиллаҳи роббил оламийн», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: «Қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз уларнинг сифатларидан (яъни, ҳар қандай айбу нуқсондан) покдир. (Барча) пайғамбарларга Аллоҳ томонидан салом бўлгай. Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори - Аллоҳ учундир.) «Ҳулийятул авлиё» китобида ривоят қилинган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио