755/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар эшакнинг ҳанграшини эшитсангизлар, Аллоҳ номи ила шайтондан паноҳ тиланглар. Чунки у шайтонни кўргандир. Агар хўроз қичқириғини эшитсангизлар, Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар. Чунки у фариштани кўргандир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
756/2. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар кечаси ит вовиллашини ва эшакнинг ҳанграшини эшитсангизлар, Аллоҳ номи ила паноҳ сўранглар. Чунки улар сизлар кўрмайдиган нарсани кўради», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
|