Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

253-боб. Ҳали (уйланиб) бола кўрмаган гўдакни кунялаш ҳақида

749/1. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг хулқи яхшиси эдилар. Менинг Абу Умайр деган иним бор эди. (Ровий уни эмадиган ёшдан ўтган, деб ҳисоблайман, дедилар.) Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келсалар, «Эй Абу Умайр, нима қилди нуғайр (кичик қуш)?» дер эдилар. У гўдак нуғайр (кичик қуш) билан ўйнар эди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

750/2. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Оиша онамиз: «Эй Расулуллоҳ, ҳамма ўртоқларимнинг кунялари бор», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўғлинг Абдуллоҳ билан кунялан», дедилар. (Ровий айтади: «У-Абдуллоҳ ибн Зубайрдир, яъни сингиллари Асмо бинти Абу Бакрнинг ўғлидир. Оиша (р.а.) Умму Абдуллоҳ, деб куняландилар».) Абу Довуд ва бошқалар саҳиҳ иснод ила ривоят қилишган. Мана шу тан олинган саҳиҳ ҳадисдир.

 

751/3. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган бир болам тушиб кетди. Уни Абдуллоҳ, деб исмладилар. Ва мени Умму Абдуллоҳ, деб куняладилар». Ибн Сунний ривоятлари. Бу ҳадис заифдир.

Фарзанд кўришдан олдин куняланган Абу Ҳурайра, Анас, Абу Ҳамза каби бир нечта саҳобалар жамоаси бор. Ва яна улардан кейин келган тобеъинлар ҳам бор. Бунда кароҳият йўқ. Балки юқоридаги шартда айтилганидек, маҳбуб амалдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио