Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

249-боб. Соҳиби яхши кўрадиган лақабни айтиб чақириш жоиз экани ҳақида

Абу Бакр Сиддиқнинг (р.а.) исмлари Абдуллоҳ ибн Усмон, лақаблари Атиқ эди. Мана шунга жумҳур олимлар, муҳаддислар, сийрат ва тарих аҳллари иттифоқ қилишган. Яна кимлардир Атиқ - бу исмлари, дейишган. Аввалгиси саҳиҳдир. Аммо бунинг нимага Атиқ деб аталгани ҳақида ихтилоф қилишган.

Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Бакр дўзахдан Аллоҳнинг атиқидир, яъни озод қилинганидир», дедилар. Оиша (р.а.): «Мана шу кундан бошлаб Абу Бакр (р.а.) Атиқ, деб номланди», дедилар.

Мусъаб ибн Зубайр (р.а.) ва бошқа қариндошлари: « Абу Бакр (р.а.) Атиқ, деб номланди, чунки насабларида айбли бирор нарса йўқ эди», дейишди.

Булардан яна бири Али ибн Абу Толибни Абу Туроб, деб лақаблашларидир. Кунялари эса Абулҳасан эди.

 

746/1. Саҳиҳ ривоятларда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алини (р.а.) масжидда ухлаётган ҳолда кўрдилар. У кишининг устиларида бироз тупроқ бор эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, эй Абу Туроб (тупроқ отаси), тур, эй Абу Туроб», деб айтдилар. Бас, мана шу чиройли, яхши лақабни ўзларига хослаб олдилар.

 

747/2. Саҳл ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Мана шу Абу Туроб Алининг энг яхши кўрган исмлари эди. Бу исм билан чақирилишини яхши кўрардилар», деганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

748/3. Саҳиҳ ривоятларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хирбоқ исмли кишини қўли узун бўлгани учун Зулядайн (икки қўл эгаси), деб чақирдилар. Имом Бухорий мана шу лафз ила «Ал-Бирру вассила» китобининг аввалида ривоят қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио