Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 11-оятида «Бир-бирларингизга лақаблар ташламанглар», яъни айримларингиз айримларингизга ёмон лақаблар қўйиб олманглар, деган.
Уламолар киши кариҳ кўрадиган лақаб ила атамоқ ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Хоҳ ўзидаги кўз ёшланиши, кал, кўр, оқсоқ, ғилай, пес, пешонасида яра изи бўлган, сариқ, букри, кар, кўккўз, пучуқ бурунли, лаби ёрилган, тиши синиқ, сурункали касалликдан азоб чекувчи, қўли кесилган, ногирон, чўлоқ каби камчиликлар бўлсин, хоҳ ота-онасидаги камчиликлар бўлсин, лақаб қўйиш ҳаром саналади. Аммо лақабини айтмаса, танилмайдиган бўлса, бунда жоиз, дейишган. Бунга машҳур далиллар кўп бўлгани учун қисқа қилиш ниятида зикр қилиб ўтмадим.
|