Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИСМЛАР КИТОБИ 237-боб. Туғилганларга исм қўйиш ҳақида

Болага еттинчи кунида ёки туғилган кунида исм қўймоқ суннатдир.

 

720/1. Амр ибн Шуъайбдан (р.а.), у зот оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болага еттинчи куни исм қўйишга ва турли азият берувчи нарсаларни олишга ҳамда жонлиқ сўйишга буюрдилар. Термизий китобларида ривоят қилганлар.

 

721/2. Самура ибн Жундубдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир бола туғилганида еттинчи куни жонлиқ сўйиб ақиқа қилинишига, сочи олдирилишига ва исм қўйилишига гаровдир», дедилар. (Яъни, булар ота-онанинг бурчларидир.) Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.

Аммо туғилган куни исм қўйилишига юқоридаги Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинган 719-рақамли ҳадис далилдир.

 

722/3. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен кечаларнинг бирида ўғил фарзанд кўрдим. Уни отамиз Иброҳим алайҳиссалом исмлари ила номладим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

723/4. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади: «Отам Талҳа ўғил фарзанд кўрганларида, мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб бордим. У зот унинг танглайини кўтариб, хурмо қўйиб қўйдилар ва Абдуллоҳ деб исмладилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

724/5. Саҳл ибн Саъд ас-Саъидийдан (р.а.) ривоят қилинади. Мунзир ибн Абу Усайд туғилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб келинди. У зот болани тиззаларига ўтқаздилар. Оталари Абу Усайд эса ўлтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларидаги нимагадир чалғидилар-да, болани унутиб қўйдилар. Шунда оталари Абу Усайд ишора қилган эди, бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиззаларидан кўтариб олиб кетилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги ҳолга қайтиб, «Бола қани?» дедилар. Отаси: «Эй Расулуллоҳ, биз уни (ўз маконига) қайтариб юбордик», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг исми нима?» деганларида, «Фалончи», дейилди. Шунда у зот: «Йўқ! Унинг исми Мунзирдир», дедилар. Шу кундан бошлаб унинг исми Мунзир бўлиб қолди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио