Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

210-боб. Киши меҳмонини хуш санаб, меҳмонга етказгани учун Аллоҳга ҳамд-сано айтиши ҳақида

596/1. Абу Ҳурайра (р.а.) Абу Шурайҳ ал-Хузаъийдан (р.а.) ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин», дедилар.

 

597/2. Абу Ҳурайрадан (р.а) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида ёки кечаларнинг бирида кўчага чиққанларида, Абу Бакр ва Умарларни (р.а.) учратдилар. Уларга: «Сизларни бу соатда уйингиздан нима олиб чиқди?» деганларида, икковлари: «Эй Аллоҳнинг расули, очлик», деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, мени ҳам сизларни олиб чиққан нарса олиб чиқди. Туринглар», дедилар. Улар у зот билан туриб, ансорийлардан бир кишиникига боришди. Боришса, у уйида йўқ экан. Унинг хотини буларни кўриб: «Хуш келибсизлар, марҳабо», деб айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалон киши (яъни, эринг) қаерда?» дедилар. У аёл: «Бизга ичимлик суви олгани кетди», деди. Шу пайт ҳалиги ансорий келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва икки биродарларини кўриб, «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бугун мендан кўра меҳмон жиҳатидан ҳурматлироқ киши йўқдир», деди...», деб ҳадисни охиригача зикр қилдилар. Имом Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио