Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

209-боб. Меҳмонни ҳурмат қилганни мақташ ҳақида

595/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Мен овқатланишни хоҳлайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан бир аёллари ҳузурига борганларида, у аёллари: «Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, менда сувдан бошқа нарса йўқ», деди. Сўнгра бошқасига борганларида, у ҳам худди шундай деди. Ҳаттоки, барчалари шундай дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кишини меҳмон қиладиган Аллоҳ раҳм этувчи одам борми?» деганларида ансорийлардан бир киши: «Мен, эй Аллоҳнинг расули», деб у билан масканига борди. Ва хотинига: «Сенда егулик бирор нарса борми?» деганида: «Йўқ, фақат ёш болаларимнинг овқати бор, холос», деб айтди. Шунда бу ансорий: «Болаларни бирор нарса билан юпатиб тургин. Агар меҳмонимиз кирса, чироқни ўчиргин ва биз ўзимизни еяётгандек қилиб кўрсатайлик. Агар ейишга қўлини чўзса, унда ҳам туриб чироқни ўчиргин», деди. Улар ўтирдилар ва меҳмон овқатни еди. Қачонки, тонг отиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига боришганда, у зот: «Бу кечаси меҳмонларингизга қилган нарсаларингиздан Аллоҳ таоло ажабланиб, қуйидаги оятни нозил қилди: «(Ансорлар) гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор - ихтиёр қилурлар» (Ҳашр сураси, 9-оят)», дедилар.

Шарҳ: бу ерда ёш болалар зарурий эҳтиёж бўлган ҳолда овқатга муҳтож эмасдирлар. Одатда, ёш болалар бир киши овқатланаётганини кўришса, қоринлари тўқ бўлса ҳам, уни талаб қилишади. Бу ерда ҳалиги эркак ҳам, хотини ҳам меҳмонларига ўз насибаларини тортиқ қилишди. Валлоҳи аълам.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио