550/1. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади: «Мен ва Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқдик. София (р.а.) у зотнинг туяларида мингашиб кетаётган эдилар. Ҳаттоки, биз Мадина кираверишига етиб келганимизда,
«Ойибуна, таибуна, ъабидуна, лироббина ҳамидуна», деб айтишда бардавом бўлдилар, шу ҳолда биз Мадинага кириб келдик». (Маъноси: «Биз қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз».) Имом Муслим ривоятлари.
|