Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

159 – боб

Фасл. Сафо ва Марва ўртасидаги саъйда ҳам дуо қилинса, ижобат бўлади. Саъйда «Иннас сафа вал марвата мин ша`аъириллаҳи, ибдау бима бадааллоҳу биҳи», деб ўқийди. Сафода узоқ туриб, Каъбага юзланган ҳолда, такбир айтади, сўнг ушбу дуони ўқийди:

«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд, Аллоҳу акбар ъала ма ҳадана валҳамду лиллаҳи ъала ма авлана ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йўҳйий ва йўмийту бийадиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр. Ла илаҳа иллаллоҳу анжаза ваъдаҳу ва насоро ъабдаҳу ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳу ла илаҳа иллаллоҳу ва ла наъбуду илла иййаҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал кафирун, Аллоҳумма иннака қулта: Удъуний астажиб лакум ва иннака ла тухлифул мийъад ва инний ас`алука кама ҳадайтаний лил ислам ан ла танзиъаҳу минний ҳатта татаваффаний ва ана муслим». (Маъноси: Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳга ҳамд бўлсин. Бизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳ улуғдир. Бизни валий - дўст қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Уни шериги ҳам йўқ. Мулк ва ҳамд Уникидир. У ўлдиради ва тирилтиради. Яхшилик Унинг қўлида. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У ваъдасини бажарди, қулини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Унинг динигагина ихлос қиламиз, гарчи кофирлар хушламасалар ҳам. Эй Раббим, «Менга дуо қилинглар ижобат қиламан», деган эдинг. Албатта, Сен ваъдангга хилоф қилмайсан. Мени Исломга ҳидоят қилганингдек, уни мендан тортиб олмаслигингни, мусулмон ҳолимда вафот эттиришингни сўрайман.)

Ибн Умар (р.а.) Сафода турганларида қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Аллоҳумма аъсимна бидийника ва товаъийатика ва товаъийати росулика соллаллоҳу алайҳи васаллам ва жаннибна ҳудудака, Аллоҳуммажъална нуҳиббука ва нуҳиббу мала`икатака ва анбийаака ва русулака ва нуҳиббу ъибадакас солиҳийн, Аллоҳумма ҳаббибна илайка ва ила мала`икатика ва ила анбийаика ва русулика ва ила ъибадикас солиҳийн, Аллоҳумма йассирна лилйусро ва жаннибнал ъусро, вағфирлана фил ахироти вал ула важъална мин аимматил муттақийн». (Маъноси: Аллоҳим, динингда бизни мустаҳкам эт, Ўзингнинг ва расулингнинг тоатида қил. Ҳудудларингдан ошиб ўтишдан бизни сақла. Эй Раббим, бизни Ўзингни, фаришталарингни, расулларингни ва солиҳ бандаларингни яхши кўрадиганлардан қил. Аллоҳим, бизни Ўзинг, фаришталаринг пайғамбар ва расулларинг ҳамда солиҳ бандаларинг яхши кўрадиганлардан қил. Аллоҳим, бизга осон қил ва қийинчиликни кетказ. Дунё ва охиратда бизни мағфират этиб, муттақийларнинг пешволаридан қил.) У зот Сафо ва Марва оралиғидаги саъйдан қайтишларида қуйидаги дуони ўқирдилар:

«Роббиғфир варҳам ва тажаваз ъамма таъламу иннака антал аъаззул акром. Аллоҳумма атина фид дунё ҳасанатан ва фил ахирати ҳасанатан ва қина ъазабан нар». (Маъноси: Эй Раббим, мағфират қил, раҳм айла ва мендаги билган нарсаларингни кечиб юбор. Албатта, Сен азиз ва карамли зотсан. Аллоҳим, дунёда ва охиратда яхшиликлар бер ва дўзах азобидан бизни сақла.)

Саъй қилинганида, ҳар бир маконда қуйидаги дуо айтилади:

«Аллоҳумма йа муқоллибал қулуб, саббит қолбий ъала дийник, Аллоҳумма инний ас`алука мужибати роҳматика ва ъаза`има мағфиротика вас саламата мин кулли исмин вал фавза бил жаннати ван нажата минан нар. Аллоҳумма инний ас`алукал ҳуда ват туқо вал ъафаф вал ғина. Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик. Аллоҳумма инний ас`алука минал хойри куллиҳи ма ъалимту минҳу ва ма лам аълам ва аъузу бика минаш шарри куллиҳи ма ъалимту минҳу ва ма лам аълам. Ва ас`алукал жанната ва ма қорроба илайҳа мин қовлин ав ъамалин ва аъузу бика минан нари ва ма қорроба илайҳа мин қовлин ав ъамалин». (Маъноси: Эй қалбларни бурувчи Зот, қалбимни динингда собит қил. Эй Аллоҳим, раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган ҳар гуноҳдан саломат бўлишни, жаннат билан зафар қозонишни, дўзахдан нажот топишни сўрайман. Аллоҳим, Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни, беҳожатликни тилайман. Аллоҳим, Сени зикр қилишда, шукрингни бажо келтиришда ва ибодатингни чиройли қилишда ёрдам беришингни сўрайман. Аллоҳим, Сендан билган-билмаганим барча яхшиликларни сўрайман. Ва Сендан билган-билмаганим ёмонликлардан паноҳ сўрайман. Яна мен жаннатингни ва унга яқин қилувчи сўз ва амални сўрайман, дўзахингдан ва дўзахингга яқин қилувчи сўз ва амалдан паноҳ тилайман.) Бундан ташқари, саъй маҳали зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан ҳам машғул бўлаверади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио