Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

142-боб. Ёмғирнинг зараридан қўрқилганда ўқиладиган дуолар

468/1. Анас (р.а.) ривоят қиладилар: «Бир киши жума куни масжидга кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб хутба айтаётган эдилар. Ҳалиги киши: «Эй Расулуллоҳ, моллар ҳалок бўлиб, кўчалар ҳувиллаб қолди. Аллоҳдан сўраб беринг, бизга ёмғир юборсин», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўтариб:

«Аллоҳумма ағисна, Аллоҳумма ағисна, Аллоҳумма ағисна», (Эй Раббим, ёмғир бер, эй Раббим, ёмғир бер, эй Раббим, ёмғир бер), дедилар. Ўшанда осмонда бирор тўп ё тарқоқ булут йўқ эди. Бизга Салъ тоғи шундоқ кўриниб турарди, ўртамизда бирор уй, ҳовли йўқ эди. Ана шу тоғ орқасидан қалқондек бир булут чиқиб, осмон ўртасига келиб ёйилди, сўнг ёмғир ёғди. Аллоҳга қасамки, (кўп ёққанидан) бир қанча пайт қуёш кўринмай қолди. Ҳалиги киши келаси жумада яна ўша эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ ўшанда ҳам тик туриб хутба айтаётган эдилар. У: «Эй Расулуллоҳ, моллар ҳалок бўлиб, кўчалар ҳувиллаб қолди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб:

«Аллоҳумма ҳавалийна ва ла ъалайна Аллоҳумма ъалал аками ваззироби ва бутунил авдийати ва манабитиш шажари» (Эй Раббим, атрофимизга ёғдир, устимиздан ёғдирма, эй Раббим, уни тепаликларга, тоғларга, водийларга, дарахтзорларга ёғдир), дедилар. Кейин ёмғир тўхтади, биз кўчага чиқдик ва қуёш нури остида юриб кетдик». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио