138-боб. Юлдуз ва чақмоқга қараб ишора қилмаслик хусусида
Урва ибн Зубайр (р.а.) айтадилар: «Агар бирортангиз чақмоқ ёки ёмғирни кўрса, унга ишора қилмасин, балки уни сифатласин». Имом Шофеъий «Ал-умм» китобларида ривоят қилганлар ва: «Ҳали ҳам араблар ишора қилишни кариҳ кўришади», деганлар.