373/1. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касал кишини кўргани кириб: «Кўнглинг бирор нарса тусаяптими? Бирон нарса ейишни хоҳлайсанми?» деб сўрадилар. У киши: «Ҳа», деб жавоб берди. Расулуллоҳ (с.а.в) сўнгра бир егулик келтиришни буюрдилар. Ибн Можа ва Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилишган.
374/2. Уқба ибн Омирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Беморларингизга овқат ва ичимликни мажбурламанглар. Чунки Аллоҳнинг ўзи уларни едириб-ичириб туради», дедилар. Термизий ва Ибн Можа ривоятлари
|