Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

106-боб. Касални яхши амаллари билан мақташ, унда хавф кўрса, уни кетказиш, Аллоҳга бўлган гумонини яхшилаш тўғрисида

370/1. Ибн Аббос (р.а.) Умар ибн Хаттобга (р.а.) суиқасд қилинганида, у зотга тасалли бературиб: «Эй Мўминлар амири, бу ҳаммаси эмас. Сиз Расулуллоҳнинг чиройли суҳбатларида бўлгансиз. У зот сиздан рози ҳолатда дунёдан кетдилар. Кейин Абу Бакрнинг (р.а.) чиройли суҳбатларида бўлдингиз. Бу зот ҳам сиздан рози ҳолатда дунёдан ўтдилар. Кейин мусулмонлар билан чиройли суҳбатда бўлдингиз. Агар дунёдан кетсангиз, албатта, улар ҳам сиздан розидирлар...» деганларида, Умар (р.а.): «Ана шу Аллоҳнинг менга берган неъматидир», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари

 

371/2. Ибн Шумоса (р.а.) айтадилар: «Биз Амр ибн Ос (р.а.) ҳузурларида эдик. У зот ўлим тўшагида эдилар, юзларини девор томонга қаратиб, узоқ йиғлардилар. Шунда ўғиллари: «Эй отажон, Расулуллоҳ сизга ундоғ-бундоғ деб башорат қилмаганларми?» деганларида, юзларини буриб: «Биз ҳозирлайдиган энг афзал нарса «Ла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадар расулуллоҳ» шаҳодатидир», дедилар». Имом Муслим ривоятлари

 

372/3. Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакрдан (р.а.) ривоят қилинади. Оиша (р.а.) касал бўлиб қолдилар. Шунда Ибн Аббос (р.а.) келиб: «Эй мўминлар онаси, сиз, Расулуллоҳ ва отангиз Абу Бакрга етишишда (яъни, ҳавзга эришишда) аввалгилардан бўлдингиз», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари

Ибн Абу Мулайканинг ривоятларида эса, қуйидагича айтилади: «Ибн Аббос (р.а.) Оишанинг (р.а.) ўлимларидан олдин, заифлашиб турганларида ҳузурларига киришга изн сўрадилар. Оиша онамиз: « Мени мақташларидан қўрқаман», дедилар. Шунда: «Мусулмонлар номидан Расулуллоҳ амакиларининг ўғиллари», дейилди. «У зот изн беринглар»? дедилар. Ибн Аббос: «Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?» деб сўрадилар. Оиша онамиз: «Агар тақвода бўлсам, жуда яхши ҳис қиляпман», дедилар. Шунда Ибн Аббос: «Иншааллоҳ, сизга яхши бўлади, чунки сиз Расулуллоҳнинг хотинларисиз. У зот сиздан бошқа қизга уйланмаганлар, бундан ташқари, сизга осмондан авф-узр тушган», деб яхши хислатларини зикр қилдилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио