Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

92-боб. Қўрққанда айтиладиган дуолар

331/1. Валид ибн Валид (р.а.) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, мен қўрқяпман», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўшагингга ётганингда:

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва ъиқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айт, шунда сенга бирор нарса зарар бермайди ва яқинлаша олмайди», дедилар. (Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари

 

332/2. Баро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Субҳанал маликил қуддус, роббил малаикати варруҳ, жаллалтас самавати вал арза бил ъиззати вал жабарут», деб айтишни кўпайтир», дедилар. (Маъноси: Фаришталар ва Жаброил алайҳиссаломнинг рабби ва қуддус, малик сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман. Еру осмонларни иззатинг ва жабарут сифатинг ила улуғ қилдинг.) Ибн Сунний ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио