Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

86-боб. Бирор иш оғир келганида айтиладиган дуолар

324/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир. Ҳар иккаласида яхшилик бор. Сенга фойда берадиган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам талаб қил. Ожизлик қилма. Агар сенга бирор мусибат етса, агар ундоқ қилганимда, бундоқ бўларди, деб айтма. Балки, Аллоҳнинг тақдири, У хоҳлаган нарса бўлади, де. Чунки «агар» калимаси шайтон амалини очади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

 

325/2. Авф ибн Молик (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки киши ўртасида ҳукм қилдилар. Зарарига ҳукм қилинган киши:

«Ҳасбийаллоҳу ва ниъмал вакийл» деб айтди. Шунда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ожизни маломат қилади. Сен кучлиликни маҳкам тут. Агар сен ёқтирмайдиган бирор иш содир бўлса, «Ҳасбийаллоҳу ва ниъмал вакийл», деб айт», дедилар». (Маъноси: Аллоҳнинг ўзи менга кифоя қилади. У қандай яхши вакил.) Абу Довуд ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио