Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

85-боб. Шайтон йўлиққанда ёки шайтондан қўрққанда, айтиладиган зикрлар

Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 200-оятида:

«Агар шайтоннинг васвасаси сизни йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У эшитувчи ва билувчи зотдир»; Исро сурасининг 45-оятида:

«Қачон сиз Қуръон қироат қилганингизда, сиз билан охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар ўртасида кўринмас парда қилиб қўямиз (улар Қуръонни англай олмаслар)», дейди.

 

322/1. Абу Дардо (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турдилар ва биз у зотнинг: «Аъузу биллаҳи минка. Алъанука билаънатиллаҳи саласа» (Аллоҳнинг номи билан сендан паноҳ тилайман ва уч марта Аллоҳнинг лаънати ила сени лаънатлайман), деганларини ва яна қўлларини ёзиб, гўё бир нарсани олаётганга ўхшаш ҳаракатларининг гувоҳи бўлдик. У зот намоздан фориғ бўлганларидан кейин: «Эй Расулуллоҳ, намозда нимадир деганингизни эшитдик, уни олдин эшитмаган эдик ва қўлингизни ёзганингизни кўрдик, уни олдин кўрмаган эдик», дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг душмани иблис бир парча ўт билан юзимга уриш учун келди. «Аъузу биллаҳи минка» (Аллоҳнинг номи ила сендан паноҳ тилайман), деб уч марта айтдим, сўнг «Алъанука билаънатиллаҳи ат-томмати» (Аллоҳнинг мукаммал лаънатлари билан лаънатлайман), дедим, аммо «уч марта» сўзи орқада қолди. Шунда мен уни олиш учун қўлимни ёздим. Аллоҳга қасамки, агар биродарим Сулаймоннинг дуолари бўлмаганда, у маҳкам боғланар ва Мадина болалари уни эрмак қилиб ўйнаб юрар эди», дедилар». Имом Муслим ривоятлари

 

323/2. Суҳайл ибн Абу Солиҳ (р.а.) айтадилар: «Отам мени Бани Ҳорисага юбордилар. Мен билан бирга бир дўстим ҳам бор эди. Девор ортидан дўстимни бир киши чақирди. Дўстим девор ёнига борди, аммо ҳеч кимни тополмади. Бу ҳодисани отамга зикр қилган эдим, отам: «Агар шундоқ бўлишини билганимда, сени юбормас эдим. Лекин бундан кейин бирор овоз эшитсанг, намозга азон айт. Чунки мен Абу Ҳурайранинг (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Агар намозга азон айтилса, шайтон орқа ўгириб кетади», деган ҳадисни ривоят қилганларини эшитганман», дедилар». Имом Муслим ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио