Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АЛЛОҲ ТАОЛОГА ҲАМД АЙТИШ КИТОБИ 71-боб. Аллоҳ таолога ҳамд айтиш

Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳга ҳамд бўлсин ва Унинг ўзи (пайғамбарлик учун) танлаган бандаларига дуою саломлар бўлсин», деб айтинг» (Намл сураси, 59-оят); «Айтинг: «Аллоҳга ҳамд бўлсин. Яқинда У сизларга ўз оят-мўъжизаларини кўрсатур» (Намл сураси, 93-оят); «Бола-чақа қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин» (Исро сураси, 111-оят); «Агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта, сизларга зиёда қиламан» (Иброҳим сураси, 7-оят); «Бас, Мени эсланглар, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилинглар ва Мени инкор этманглар!» (Бақара сураси, 152-оят).

Аллоҳга ҳамд айтиш ва Унга шукр қилиш тўғрисидаги оятлар жуда кўпдир.

 

288/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир», дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари

Бошқа бир ривоятда: «Ҳар бир муҳим иш «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошланмаса, у кесикдир», дейилган.

Уламолар: «Китоб тасниф қилувчи, дарс олувчи, дарс берувчи, хутба айтувчи Аллоҳга ҳамд билан бошлашлари мустаҳаб», дейдилар.

Булардан ташқари, еб-ичгандан кейин, акса урганда, аёлга совчи қўйганда, никоҳ ўқилаётганида, ҳожатхонадан чиқаётганда, шунингдек, бошқа ишларда ҳам Аллоҳга ҳамд айтиш мустаҳабдир. Биз буларни, иншааллоҳ, ўрнида зикр қиламиз.

Фасл: Дуонинг хотимасида ҳам, бошланишида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиш мустаҳаб қилинди. Бунга далил Аллоҳ таолонинг:

«Охирги истаклари Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамд айтишдир» (Юнус сураси, 10-оят), деган сўзидир. Бирор неъматга етишганда ёки ёмон кўрган нарсасидан узоқлашганда, Аллоҳга ҳамд ҳам айтиш мустаҳабдир. Ҳамд айтишнинг энг яхши ибораси «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн»дир.

 

289/2. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида иккита қадаҳ келтирилди. Уларнинг бирида шароб, иккинчисида сут бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сутни олдилар. Шунда Жаброил (алайҳиссалом): «Сизни фитратга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Агар шаробни олганингизда, умматингиз залолатга кетар эди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

 

290/3. Абу Мусо Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирқ кишининг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамнинг фарзандини олдингларми?» дейди. Фаришталар: «Ҳа», деб жавоб беришади. Аллоҳ: «Бандамнинг қалбининг мевасини олдингларми?» дейди. Фаришталар яна: «Ҳа», дейишади. Аллоҳ таоло: «Бандам нима деди?» деб сўрайди. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ (яъни, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», деб) айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар», дейди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари

Фасл: Хуросонлик дўстлар айтишди: «Кимки, ҳамма ҳамдни ўз ичига олган ҳамд билан Аллоҳга ҳамд айтаман деса, «Алҳамду лиллаҳи ҳамдан йувафий ниъамаҳу ва йукафиу мазийдаҳу», деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади». (Маъноси: Неъматларини ҳосил қилган ва зиёдалигини мукофот қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса, «Ла ухсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика» деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади. (Маъноси аввал келган.) Баъзилар: « Фалакалҳамду ҳатто тарзо» (Рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин), дейилган гапни зиёда қилишган.

Абу Наср Таммор Муҳаммад ибн Назрдан (р.а.) ривоят қилиб келтиришларича, Одам алайҳиссалом: «Эй раббим, касби корим мени машғул қилиб қўйди. Менга бир нарса ўргатгинки ана шу ҳамма ҳамд ва тасбиҳларни ўз ичига олсин», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилиб: «Эй Одам агар тонг оттирсанг уч марта ва кеч киргизсанг уч марта «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийна ҳамдан йувафий ниъамаҳу ва йукафиъу мазийдаҳу» деб айт, ҳамд ва тасбиҳларни ҳаммасини ўз ичига олгандир», деб айтди. (Маъноси юқорида келган.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио