Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

63-боб. Тўшакда безовта бўлиб, ухлай олмаганда айтиладиган зикрлар

256/1. Зайд ибн Собит (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:

«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада`атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла та`хузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди». (Маъноси: Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.) Ибн Сунний ривоятлари

 

257/2. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳаббондан ривоят қилинади. Холид ибн Валид (р.а.) уйқусизликка чалинганларида, Расулуллоҳга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ухлаётган пайтингда Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларнинг ёмонидан, шайтон ҳозир бўлиб васваса қилишидан паноҳ тила», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

258/3. Бурайдадан (р.а.) ривоят қилинади. Холид ибн Валид (р.а.) Расулуллоҳга уйқусизликдан шикоят этганларида, Расулуллоҳи алайҳиссалом: «Агар тўшагингга ётсанг:

«Аллоҳумма роббас самаватис сабъи ва ма азаллат, ва роббал арзийна ва ма ақоллат ва роббаш шайатийна ва ма азаллат, кун лий жарон мин холқика куллиҳим жамийъан ан йафрута ъалаййа аҳадун минҳум ва ан йабғийа ъалаййа, ъазза жарука ва жалла санаука ва ла илаҳа ғойрука ва ла илаҳа илла анта», деб айт», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сен етти осмон ва уни соялантирадиган нарсаларнинг парвардигорисан, ер ва у кўтариб турган нарсаларнинг парвардигорисан, шайтон ва у адаштирган нарсаларнинг парвардигорисан. Менга бирор киши зўравонлик қилиб, ҳаддан ошмаслиги учун ҳаммасининг устидан ўзинг менга ҳимоячи бўл. Сенинг ҳимоянг азиз, саноинг олий бўлди. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Фақат Сенгина илоҳдирсан.) Термизий бу ҳадисни заиф деганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио