Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

62-боб. Кечаси уйғониб, яна ухлашни хоҳлаган киши айтадиган зикрлар

Кечаси уйғонадиган киши икки ҳолатдан бирида бўлади: ё уйғонганидан кейин ухламайди (унинг зикрлари китоб аввалида айтиб ўтилди) ёки яна ухлашни хоҳлайди. Бунда уйқу ғолиб келгунича Аллоҳ таолони зикр қилиш мустаҳаб амалдир. Бу тўғрида зикрлар жуда кўп.

 

250/1. Убода ибн Сомитдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», ёки

«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар. Имом Бухорий ва Термизий ривоятлари

 

251/2. Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар:

«Ла илаҳа илла анта субҳанакаллоҳумма астағфирука лизамбий ва ас`алука роҳматак. Аллоҳумма зидний ъилман ва ла тузиғ қолбий баъда из ҳадайтаний ва ҳаб лий мил ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳаб», деб айтар эдилар». (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Эй Раббим, Сени поклаб ёд этурман. Гуноҳларимга истиғфор айтаман. Сендан раҳматингни сўрайман. Эй Раббим, илмимни зиёда қил. Мени ҳидоятга бошлаганингдан кейин қалбимни ундан оғдириб қўйма. Ва ўзингнинг ҳузурингдан раҳмат бер. Албатта, Сен кўплаб ато этгувчи зотсан.) Абу Довуд ривоятлари

 

252/3. Яна уммул мўминин Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳидул қоҳҳар роббус самавати вал арзи ва ма байнаҳумал ъазийзул ғоффар», деб айтардилар». (Маъноси: Қаҳҳор сифатли яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У еру осмон ва унинг орасидаги бор нарсаларнинг рабби бўлган азиз ва ғаффор сифатли зотдир.) Ибн Сунний ривоятлари

 

253/4. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар Аллоҳ бир мусулмон бандага кечаси ўз нафсини қайтариб берса (яъни, ўлдирмаса), Аллоҳга тасбиҳ ва истиғфор айтсин ва дуо қилсин, ундан дуоларини қабул қилади», дедилар. Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

 

254/5. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз кечаси тўшагидан туриб, сўнг унга қайтса, уни изорининг бир тарафи билан уч марта қоқиб юборсин. Чунки унда нима борлигини билмайди. Агар ёнбошласа:

«Бисмикаллоҳумма вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳ, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин родадтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ёнбошимни ерга қўйдим ва Сенинг номинг ила тураман. Агар менинг нафсимни олсанг, раҳм қил. Агар уни яна ҳаётга қайтарсанг, солиҳ бандаларингни сақлаганингдек муҳофаза қил.) Имом Термизий, Ибн Можа, Ибн Суннийлар ривоятлари

 

255/6. Имом Моликдан ривоят қилинади. Абу Дардо (р.а.) агар ярим кечаси турсалар:

«Наматил ъуйуну ва ғоротин нужум ва анта ҳаййун қоййум», деб айтар эдилар. (Маъноси: Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди. Сен эса, Аллоҳим, тирик ва қойимсан.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио