Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

59-боб. Витр намозида ўқиладиган ва ундан кейин айтиладиган нарсалар

215/1. Убай ибн Каъбдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозида салом берсалар:

 

«Субҳанал маликил қуддус», деб айтар эдилар. Абу Довуд ривоятлари

Насоий ва Ибн Суннийнинг ривоятларида «Субҳанал маликил қуддус»ни уч марта айтишлари ривоят қилинган. (Маъноси: Малик ва қуддус сифатли Аллоҳ покдир.)

 

216/2. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витрларининг охирида:

«Аллоҳумма инний аъузу биризока мин сахотика ва аъузу бимуъафатика мин ъуқубатика ва аъузу бика ла ухсий сана`ан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсик», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг розилигинг ила ғазабингдан паноҳ тилайман, офиятинг ила уқубатингдан паноҳ тилайман, Сенга сано айта олмасликдан паноҳ тилайман. Сен ўзингга сано айтганингдексан.) Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари

Уч ракъатли витр намозини ўқиётган киши аввалги ракъатда «Фотиҳа» сурасидан кейин «Саббиҳисма роббикал аъла» сурасини, иккинчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун» сурасини, учинчи ракъатда эса, «Қул ҳуваллоҳу аҳад», ёки Фалақ ва Нос сураларини ўқиш суннат амалдир. Агар «Саббиҳисма роббикал аъла» ни аввалги ракъатда ўқишни унутса, иккинчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун» билан бирга қўшиб ўқийди. Агар иккинчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун» ни ўқишни унутса, учинчи ракъатда «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ёки Фалақ ва Нос сураларига қўшиб ўқийди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио