Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

44-боб. Ташаҳҳуд

133/1. Ибн Масъуд (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». (Маъноси: «Саломлар, дуолар ва яхшиликларнинг барчаси Аллоҳ учундир. Эй Пайғамбар, сизга салом ва Аллоҳнинг раҳматию баракоти бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига ҳам салом бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман. Ва яна Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.) (Бизнинг Имом Аъзам мазҳабларида шу ҳадисдаги лафз ихтиёр қилинган. -- Таржимон.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

134/2. Ибн Аббос (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

«Аттаҳийатул мубарокатус солаватут тоййибату лиллаҳ. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ». Муслим ривоятлари

 

135/3. Абу Мусо Ашъарий (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятларида ташаҳҳуд қуйидаги лафзда келган:

«Аттаҳиййатут тоййибатус солавату лиллаҳ. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Муслим ривоятлари

 

136/4. Қосимга (р.а.) Оиша онамиз (р.а.) Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ташаҳҳудлари, дея қуйидагиларни ўргатганлар:

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Имом Байҳақий яхши иснод билан ривоят қилганлар.

 

137/5. Абдураҳмон ибн Умар Қорийдан ривоят қилинади. У киши Умар ибн Хаттоб (р.а.) минбарда туриб, қуйидаги ташаҳҳудни кишиларга ўргатаётганларини эшитган эканлар:

ташаҳҳудни кишиларга ўргатаётганларини эшитган эканлар:

«Аттаҳиййату лиллаҳ, аззакийату лиллаҳ, аттоййибатус солавату лиллаҳ, ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Имом Молик ва Байҳақий ривоятлари

 

138/6. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу онамиз ташаҳҳуд ўқийдиган бўлсалар, қуйидагиларни айтар эдилар:

«Аттаҳиййатут тоййибатус солаватуз закийату лиллаҳ. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн». Оиша онамиздан қилинган бошқа ривоятда эса, қуйидагича:

«Аттаҳиййатус солаватут тоййибатуз закийату лиллаҳ. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн». Имом Молик, Байҳақий ва бошқалар ривояти

 

139/7.Молик Нофеъдан, у киши ибн Умар (р.а.)дан ривоят қиладилар:

«Ибн Умар (р.а.) ташаҳҳудни қуйидагича айтар эдилар:

«Бисмиллаҳ, аттаҳиййату лиллаҳ, ассолавату лиллаҳ, аззакийату лиллаҳ, ассаламу ъалан набиййи ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Шаҳидту алла илаҳа иллаллоҳу. Шаҳидту анна Муҳаммадар росулуллоҳ». Имом Молик ва Байҳақий ривоятлари

Мана шу зикр қилганларимиз турли ташаҳҳуд дуолари бўлиб, аввалги учтаси, яъни Ибн Масъуд, Ибн Аббос, Абу Мусолардан (розийаллоҳу анҳум) қилинган ривоятлар Расулуллоҳдан собит бўлгандир. (Бизнинг мазҳабимиз, яъни Имом Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) мазҳабларида Ибн Масъуддан ривоят қилинган биринчи ҳадис ихтиёр қилинган. - Таржимон.)

 

140/8. Ташаҳҳудни махфий ўқиш суннат амалдир. Бунга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг (р.а.): «Ташаҳҳудни махфий қилиш суннатдир», деб айтган гаплари далил бўлади. Абу Довуд, Термизий, Байҳақий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио